АРХЕОЛОГИЯНИНГ ИШ УСЛУБИ

АРХЕОЛОГИЯНИНГ ИШ УСЛУБИ — моддий маданият ёдгорликлари мавжуд жойнинг табиий географик тузилишига ва улардаги тарихий-маиший ҳолатга қараб тадқиқот ишларини белгилаш:

1) археологик ахтариш (рекогносцировка)дан иборат бўлиб, унда маълум жойда қайси турдаги ёдгорликлар: шаҳар харобалари, қад. қабристонлар, масканлар ва ҳ. к. борлигини, уларнинг тахминий даврларини белгилаб чиқади; 2) археологик синов (разведка)да ҳар бир ёдгорликни синов тариқасида қисман қазиб кўриб, унинг бунёдга келган замони, умри, хусусияти каби томонларини аниқлаб олади;

3) муқим (стационар) археологик қазиш турли археологик текширишнинг якунловчи босқичи бўлиб, унда синаб кўрилган ёдгорлик бошдан-оёқ батамом қазиб текширилади, тугалланган тарихий хулосалар чиқарилади.