АРУБА

АРУБА — Жан. Американинг шим. қирғоғи яқинидаги орол. Шамолсиз ороллар тўдасига киради. Майд. 190 км2. Бал. 188 м гача. Аҳолиси 67 минг киши (1991), асосан негрлар ва мулатлар. Нидерландия Антил о. лари таркибида. 1986 й. 1 янв. дан қисман ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи берилган. Нефтни қайта ишлаш саноатининг йирик маркази. Бош шаҳри — Ораньестад. Вулканик орол. Рифлар б-н ўралган. Иқлими субэкваториал, ўртача т-раси 26 — 28°. Ёғин 500 — 600 мм. Ксерофит бута ўсимликлари ўсади. Иқтисодининг асосини нефтни қайта ишлаш саноати ташкил этади.