АРМАНИСТОН ТОҒЛИГИ — Ғарбий Осиёдаги уч тоғлиқдан бири, асосан, бутун Арманистон ҳудуди ва Грузиянинг жан. қисмини, қисман Туркия ва Эронни ишғол этган. Арманистон тоғлиги ғарбда Кичик Осиё тоғлигига, шарқда Эрон тоғлигига қўшилиб кетади. Майд. тахминан 400 минг км2. Рельефи учламчи ва тўртламчи даврларнинг лава-туф жинсларидан тузилган ясситоғликлар, вулкан конуслари ва тектоник ботиклардан иборат, бу ботиқларни бурмали-палахсали тизмалар ажратиб туради. Кўпгина тизмалар бир қанча сўнган вулканлардан иборат. Энг йирик вулканлари: Катта Арарат (5165 м), Себелан (4821 м), Сюпхан (4434 м). Хром, мис, темир, тошкўмир, алунит ва б. фойдали қазилмалари бор. Тоғликдан Кўра, Араке, Фурот дарёлари бошланади. Минерал булоқлар мавжуд. Баъзи бир ботиклар кўллар билан банд (Ван, Севан ва ҳ. к.). Энг катта ботиқлари: Арарат, Арзирум, Табриз ва б. Иқлими субтропик, континентал. Тоғларда йилига 300 — 800 мм, ботиқпарда 150 — 300 мм ёғин ёғади. Ботиқлар қуруқ дашт ва чала чўллардан иборат, тоғ ён бағирларининг пастроқ қисмларида кенг баргли ва игна баргли ўрмонлар ҳамда бутазорлар бор.