АНУШТЕГИНИЙЛАР, хоразмшоҳлар — ўзбек давлатчилиги тизи-мидаги йирик сулолалардан бири (1097—1231). Ануштегин номидан олинган. Ануштегинийлар хоразмшоҳ унвони билан давлатни идора қилишган (яна қ. Хоразм). 12-а. охири — 13-а. бошлари Ўзбекистон тарихининг муҳим даври бўлиб, унда бу минтақа Шарқда энг кучли Ануштегинийлар давлатининг марказига айланди. Ануштегинийлар Ислом оламида ҳукмрон мавқега эга бўлиш учун Аббосийлар халифалиги билан рақобат қилдилар. Бу даврда Ануштегинийларнинг қудрати шу даражада ортдикл, ҳатго улар энди «хоразмшоҳ» деган унвонни эп кўрмай, ўзларини «султон» деб атай бошладилар.
Ануштегинийлар ҳукмронлигим мўғулуллар истилоси ва сўнгги хоразмшоҳ — Жалолиддин Мангубердининг ҳалок бўлиши билан барҳам топган.
Ануштегинийлар вакиллари: Кутбиддин Муҳаммад (1097-1128), Отсиз (1128—1156), Эл Арслон (1156—1172), Султоншоҳ Махмуд (1172), Такаш (1172—1200), Муҳаммад (1200-1220), Жалолиддин (1220-1231).