АНТРОПОХОРИЯ

АНТРОПОХОРИЯ (антропо… ва юн. choreo — тарқалиш) — баъзи ўсимлик мевалари ёки уруғларининг бир жойдан иккинчи жойга, ҳатто бир қитъадан иккинчи қитъага одам воситасида тарқалиши. Бундай тарқалиш тасодифий (кийимга ёки кетмон, белкурак каби меҳнат қуролларига илашиб) ёхуд онгли равишда (ўсимликни бошқа жойда ўстириш мақсадида) бўлади. Бангидевона, игир каби ўсимликлар Осиёдан Европага, кактус Шим. Америкадан Австралияга, апельсин Хитойдан бошқа мамлакатларга, картошка Жан. Америкадан Европага ва у орқали Ўрта Осиёга, жумладан, Ўзбекистонга ҳам тарқалган.