АНТИНОМИЯ (юн. antinomia — қонуннинг ички зиддияти) — мантиқий исботланадиган икки қонун, мулоҳаза ёки хулоса ўртасидаги зиддият. Қад. дунё мутафаккирлари асарларида Антиномия апория шаклида ишлатилган. 18-а. да Антиномия ҳақидаги таълимотни Кант ишлаб чиқди. Унингча, инсон ақли оламнинг моҳиятини билмоқчи бўлса, бир-бирига зид бўлган хулосаларга келади. Кант фикрича, шу тарзда тўртта Антиномия вужудга келади: 1. Олам чекли ва чексиз. 2. Ҳар бир мураккаб жавҳар — субстанция оддий нарсалардан тузилади ва ҳеч қандай оддий нарса йўқ. 3. Оламда эркинлик мавжуд ва детерминизм ҳукмронпик келади. 4. Оламнинг бош сабабчиси (худо) мавжуд ва оламнинг бош сабабчиси йўқ. Кантнинг бу таълимоти агностицизм билан боғланган. Антиномия реал оламнинг диалектик зиддиятга эга эканлигини ифодалайди.