АНТАГОНИСТЛАР — 1) анатомия ва физиологияда қарама-қарши ҳаракатланувчи мускуллар, мас, оёққўллардаги ёзувчи ва букувчи мускуллар, шунингдек юқори ва пастки жағдаги тишлар; нерв жуфтлари — улар қўзғалганда аъзога қарама-қарши таъсир кўрсатади (мас, адашган нерв таъсирланганда юрак ритми ҳамда мускулларининг қисқариши сустлашади ва ҳ. к., симпатик нерв таъсирланганда эса бунинг акси кузатилади;
2) микробиологияда — баъзи микроорганизмлар (замбуруғ, бактерия, ачитқи)нинг ҳаёти ва ривожланишини сусайтирувчи микроорганизмлар.