АНЖОМА

АНЖОМА (форс. — темир либос) — от-улов абзалларидаги металли қисмларнинг умумий номи (айил, нўхта, узанги, юган, ўмилдириқ, қуюшкрн кабилар). Юпқа темир тунукадан қирқиб ясалади. Кўпинча Анжома юзига кумуш ёки олтин чопила ўрнатилади. Бунинг учун Анжома юзини эговлаб ёки қаламча ва болға билан чекиб, тишлар чиқарилади. Бу тишларнинг ўйиқ (ариқча)ларига майда кумуш ёки олтин симлар ётқизиб, устидан болға урилса, симлар ўрнашиб, нақш пайдо бўлади. Сўнгра Анжома юзини силлиқлаб, жило берилади (қ. Анжомасозлик).