АНИС АЛЬДЕГИД

АНИС АЛЬДЕГИД, обепин — С6Н4 — СНО — ёғсимон модда, мол. м. 136,15, суюқланиш т-раси — 0,02°, қайнаш т-раси 248°, хушбўй, эфир мойлари таркибида учрайди. Саноатда Анис альдегид анетолни нитрат ёки бошқа оксидловчилар билан оксидлаб ҳосил қилинади, эфир мойларидан эса ало-хдда (бисульфит) усул билан олинади. Анис альдегид ҳаводаги кислород б-н оксидланганда анис кислота ҳосил қилади, ишқор таъсирида эса анис спирт ва кислота ҳосил бўлади. Саноатда Анис альдегид хушбўй модца сифатида ишлатилади.