АНИҚЛОВЧИ (детерминант) — математик тушунча. А. назарияси ихтиёрий чизиқли алгебраик тенгламалар системасини ечиш йулида вужудга келган бўлиб, 18-а. иккинчи ярми ва 19-а. биринчи ярмида яратилди. Аниқловчи ибораси К. Гаусс томонидан киритилган; ҳоз. белгиланиши инглиз математиги А. Келига мансуб.