АНГКОР

АНГКОР — Камбоджа (Сиём Реап ш. яқини)даги ҳашаматли сарой, ибодатхона, сув омбори ва каналлардан иборат мажмуа. 9—13-а. ларда қурилган (ҳозир тарихий музей — қўриқхона). Камбоджа пойтахтидаги қад. шаҳар харобасини ўз ичига олган — Яшодхарапури (9-а. охири) ва Ангкор Тхом (12-а. охири — 1432; мурабба тарҳли, майдони 9 км2. Марказида Байон ибодатхонаси), асоси тошдан, юқориси ёғочдан ишланган саройлар, «ғор ибодатхоналар» поғонали пирамида кўринишида, шунингдек йирик Ангкор Ват (тахм. 1113 — 50; майд. 1300×1500 м) ҳайкалтарошлик безакларига бой. Безаклардаги буртма тасвирларда «Маҳабҳарата» мазмунлари катта урин эгаллайди, геометрик жиҳатдан мустаҳкам режа асосида қурилганлиги б-н ажралиб туради. «Fop — ибодатхона» атрофи равокути устунлар қатори ва дарвозахонаси кўшкли, бурчаклари минора — буржли. Мажмуа ташқаридан канал б-н ўралган.