АНДИЖОН ТИЛЛАР ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ

АНДИЖОН ТИЛЛАР ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ, Чўлпон номидаги Андижон давлат педагогика институти — филолог педагог-мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган олий ўқув юрти. Андижон ш. да. Чўлпоннинг 100 йиллиги муносабати билан 1997 й. да ин-тга унинг номи берилди. Андижон педагогика инти рус тили ва адабиёти ҳамда чет тиллар ф-ти асосида 1966 й. ташкил этилган. Ин-тда 3 та — инглиз тили, роман-герман тиллари, тиллар ф-ти ва 16 кафедра бор. Бундан ташқари замонавий ахборот маркази, 3 компьютер синфи, 2 лаб., 250 мингдан зиёд китоб жамғармасига эга кутубхона, 200 ўринли қироатхона. 16 фан кабинетлари, спорт зали, сузиш ҳавзаси мавжуд. 1999/2000 ўқув йилида 1345 талаба таҳсил олди; 205 ўқитувчи (шу жумладан, 6 фан д-ри, 49 фан номзоди) ишлади. Ин-т таркибида 200 ўқувчига эга бўлган лицей, мактабгача тарбия муассасалари учун инглиз тили бўйича мураббий-трейнери ҳамда таржимон мутахассислиги берувчи икки йиллик педагогик касб курслари фаолият кўрсатади (2000).