АНДИЖОН СЕМУРҒ ТРИКОТАЖ АКЦИЯДОРЛИК БИРЛАШМАСИ

АНДИЖОН «СЕМУРҒ» ТРИКОТАЖ АКЦИЯДОРЛИК БИРЛАШМАСИ — енгил саноат корхонаси. «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси таркибига киради. 1966 й. да Андижон ш. да ишга туширилган. 1966—95 й. ларда Андижон трикотаж ф-каси, Андижон трикотаж и. ч. бирлашмаси номлари билан аталган. 1996 й. дан ҳозирги номда. Эркаклар, аёллар, болалар трикотаж кийимлари, спорт кийимлари ишлаб чиқаради. Йиллик лойиҳа қуввати 12 млн. дона трикотаж кийимлари. Корхонада Франциянинг «Альфа» фирмаси билан ҳамкорликда чет эл сармоясини жалб этиб, жаҳон андозаларидаги трикотаж кийимлари ишлаб чиқарадиган қўшма корхона ташкил этилди.