АНАДИРЬ

АНАДИРЬ — РФдаги шаҳар (1965 й. дан), Чукотка мухтор округи маркази. Анадирь қўлтиғи соҳилидаги порт. Аҳолиси 16,5 минг киши (1992). Озиқовқат корхоналари, ўлкашунослик музейи бор. А. атрофидан кумир, олтин қазиб олинади. Буғучилик ривожланган, балиқ овланади.