АМИНОВ Аҳад Умарович (1920.30.5, Наманган — 1992, Тошкент) — кулол, Тошкент кулоллик мактаби вакили. Самарқанд бадиий билим юртининг куоллик бўлимида ва Тошкент бадиий ўқув и. ч. ктида таҳсил кўрган (1935 – 38). Низомий номидаги Тошкент педагогика интини тугатган (1942). П. Меньков номидаги республика рассомлик билим юртида ўқитувчи (1951 — 52). Тошкент чинни з-дини ташкил қилишда қатнашган (1938). Аминов ижоди учун халқ кулоллик санъати анъаналарига (лаган, коса, ваза ва б.) асосланган ҳолда шакллар устида изланиш хосдир. У буюмларни қалами, чизма усулида безаб, безакда ислимий (айниқса аввали баҳор ва б.) нақшлардан кенг фойдаланади. Асарлари Ўзбекистон давлат санъат музейи, Амалий санъат музейи, музейларда сақланади.