АМАЛИЙ АГРОЭЛЕКТРОНИКА — фан ва техниканинг махсус электрон қурилмалар, тизимлар ва электрон ҳисоблаш техникасини яратиш, уларни қ. х. ишлаб чиқаришида қўллаш билан шуғулланадиган йўналиши. Асосий вазифалари: тупроқнинг физик-кимёвий ва механик кўрсаткичларини кузатувчи микроэлектрон қурилмаларни турли мақсадларга мўлжалланган янги микроэлектрон техникани яратиш ва улардан деҳқончиликда фойдаланиш; аэрокосмик усуллардан қ. х. да фойдаланиш; деҳқончилик маҳсулотларининг сифатини оширишга оид агростандартларни тузиш; қ. х. ни тўла компьютерлаш ва ахборотлаштириш ва б. Компьютерлар ва махсус микроэлектрон қурилмаларни қ. х. да қўллаш экинлар ҳосилдорлиги ва иш унумдорлигини оширишга, сифат кўрсаткичларини яхшилашга имкон беради, сув ва энергия тежалади.