АМАГАСАКИ

АМАГАСАКИ — Япониядаги шаҳар, Хонсю о. нинг жан. соҳилида, Осака қўлтиғи соҳилидаги порт. Аҳолиси 498 минг киши (1991). Осака-Кобе индустриал р-нининг муҳим саноат маркази. Металлургия, машинасозлик, авиация, кимё, тўқимачилик, керамика, цемент, ойнашиша саноати корхоналари ва Кобе саноатига электр энергия берадиган йирик иссиқлик электр ст-яси бор.