АЛЮМИНИЙ СУЛЬФАТ

АЛЮМИНИЙ СУЛЬФАТ, A12(SO4) 3 — сульфат кислотанинг алюминийли тузи, рангсиз кристалл модда; оддий шароитда A12(SO4)318H2O оқ рангли кристаллогидрат ҳолида бўлади. 100 г сувда 36,15 г эрийди, спиртда эримайди. Кристаллогидрат қиздирилганда аста-секин сувини йўқотади, юқори т-рада алюминий оксиди ва олтингугурт газига парчаланади. Ишқорий металларнинг сульфатлари билан бирикиб, қўш тузлар — аччиқтошлар ҳосил қилади. Техник Алюминий сульфат боксит ёки гилтупроққа сульфат кислота таъсир эттириб, соф ҳолдаги Алюминий сульфат эса алюминий гидроксидни қайноқ концентрланган сульфат кислотада эритиб олинади. Алюминий сульфат сув тозалаш, қоғоз и. ч., тўқимачилик ва тери ошлаш саноатида ишлатилади.