АЛЬТЕРАЦИЯ

АЛЬТЕРАЦИЯ (лот. alteratio — ўзгартириш) — 1) мусиқада асосий товушқатор поғоналарини (номини сақлаган ҳолда) ўзгартириш; унинг баландлигини чорак, ярим ёки бутун тонга баландлатиш ёки пастлатиш.

2) гармонияда Альтерация товушқатордаги нотурғун поғоналарни хроматик ўзгартириш орқали тузук (лад) тортилишларни кучайтиришга хизмат қилади. Таркибида ўзгарган поғоналар мавжуд бўлган интервал ёки аккордлар Альтерация лашган интервал ва аккордлар деб юритилади;

3) биол. да — механик куч, иссиқлик; электр токи, кимёвий моддалар ва б. таъсирида ҳужайра ва тўқималар функциясининг ўзгариши.