АЛИГАРХ — Ҳиндистоннинг шим. қисмидаги шаҳар, Уттар-Прадеш штатида. Аҳолиси 480 минг киши (1991). Т. й. ва автомобиль йўллари тугуни. Ипгазлама, ойна, металлсозлик корхоналари бор. Қ. х. р-нининг савдо маркази (ғалла, пахта, шакарқамиш). А. да ҳар йили ярмарка ўтказилади. 1524 й. да қурилган қалъа (форт) сақланиб қолган. Мусулмонлар ун-ти (1920 й. дан) бор.