АЛДАН

АЛДАН — РФ таркибидаги Саха (Якутия) Республикасидаги дарё. Ленанинг энг йирик ўнг ирмоғи. Становой тизмасининг шим. ён бағридан бошланади. Юқори оқимида Алдан ясситоғлигини кесиб ўтиб, Якутскдан 160 км қуйида Лена дарёсига қуйилади. Уз. 2273 км. Ҳавзасининг майд. 729 минг км2. Дарёда ёғоч оқизилади. Куйилиш еридан 1753 км масофада кема қатнайди. Кор ва ёмгирдан сув олади. Қуйилиш ерида ўртача йиллик сув сарфи 5110 м3/сек. Алдан қуйи қисмида окт. охирида музлаб, май ойида муздан бўшайди. Алданда балиқ овланади.