АЛДАН ТОҒЛИГИ — Шарқий Сибирдаги тоғлик, Саха (Якутия)нинг жан,да. Становой тизмасидан шим. роқда, Олёкма ва Учур дарёлари оралиғида, ўртача бал. 800—1000 м бўлган ясси қирлар кўп, уларнинг орасидан бал. 1400—2000 м келадиган айрим-айрим тоғ тизмалари (максимал бал. 2306 м) кутарилиб туради. Асосан архей ва протерозой гнейслари ва кристалли сланецлардан тузилган. 1100—1300 м баландликкача қарағайтилоғоч ўрмонлари ва тоғ тилоғоч тайгаси, ундан юқорида кедр чакалаклари учрайди. Ялангоч тоғ тепалари тошлоқ тундра. Темир рудаси, тошкўмир, слюда, олтин конлари бор.