АЛ-МАСЖИД ал-АҚСО

АЛ-МАСЖИД ал-АҚСО (араб. – узоқдаги масжид) — Қуддус (Иерусалим) ш. даги қад. ибодатхона (Сулаймон ибодатхонаси). Қуръонда шу ном билан тилга олинган. Исломдан илгари араблар, ундан кейин мусулмонлар жамоасининг аъзолари Ал-масжид ал-Ақсо томонга қараб ибодат қилганлар. 624 й. да Маккадаги Каъба қибла деб эълон қилингандан кейин у томонга қараб ибодат қилиш тўхтатилган. Кейинчалик 7-а. охири — 8-а. бошида халифа Абд ал-Малик томонидан бу ер Ҳарам аш-Шариф деб аталган ва ислом ибодатхоналари мажмуи — Қуббат ас-Сахра (687 — 691) масжиди ва б. барпо этилган. Мажмуанинг ҳаммаси халқ орасида Ал-масжид ал-Ақсо ҳам дейилади.

Масжид дастлаб христиан ибодатхонаси шаклида бўлган. Ёзма манбаларга кўра, тарҳи (102,80×69,20 м) кўндалангига қиблага қаратиб, II нефлп, равоқли қилиб ишланган. Ўрта нефи кенгроқ, томи текис қилиниб меҳроб б-н тугалланган (ҳозир гумбазли хонани ташкил қилади). Икки ён томонидаги нефларнинг томи қия нишабли қилиб ёпилган. Равоқлари мармар устунларга таянган. Жан. қисмидаги равоқ ва устунлар ахоманийлар даврига оид, шим. қисмидаги кошин қолдиқлари 1035 й. га оиддир. Кейинчалик маежид тош ва ёғоч ўймакорлиги билан безатилган.