АКБАРОВ Ҳабибулла Асатович (1936.24.3, Тошкент) — геолог олим. Ўзбекистон ФА акад. (1994). Геол.-минералогия фанлари д-ри (1986), проф. (1992). Ўрта Осиё политехника ин-тининг геол.-қидирув ф-тини тугатган (1958). Ўрта Осиё геол. ва минерал хом ашё ин-тида сектор мудири (1968-79), бўлим мудири (1979-86), директор ўринбосари (1987—91). 1992—96 й. ларда ТошДТУ проректори ва айни вақтда шу ун-т фойдали қазилма конлари кафедраси мудири. 1996 й. дан Ўзбекистон ФА Ер ҳақидаги фанлар бўлими раиси ва ФА Президиуми аъзоси (1997 й. дан). Акбаровнинг илмий ишлари эндоген руда конлари ва майдонлари тузилиши, уларнинг пайдо бўлиш ва жойлашиш қонуниятларини ўрганиш, рудаларни излаш ва башоратлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқишга бағишланган.
Ас. Табиий муҳитни муҳофазалашнинг геология асослари, Т., 1996 (ҳаммуаллиф).