АКАДЕМИК (сифат) — 1) академиянинг илмий муассаса ёки олий ҳамда ўрта махсус ўқув юрти маъносидаги тушунчаларига тааллукликни билдиради; мас, академик нашр, академик лицей, Академик йил, Академик соат. А. йил — олий ўқув юртларида машғулотлар бошланишидан (одатда кузда) уларнинг тугашигача (келгуси йил ёзигача) бўлган вақт; А. соат — ўқув юртларида битта машғулотни ўтказишга белгиланган вақт (одатда 45 мин.).
2) Ўзбекистон ва МДҲ да етук ижрочилик жамоалари, театрларга бериладиган фахрий ном (қ. Академик театр).