АҲМЕТОВ

АҲМЕТОВ Сирожиддин (1928.12.9, Чимбой тумани — 1996.4.6, Нукус ш.) — қорақалпоқ адабиётшуноси. Ўзбекистон (1975) ва Қорақалпоғистон (1973)да хизмат кўрсатган фан арбоби, филол. фанлари д-ри (1966), проф. (1970). Нукус давлат педагогика ин-тини тугатган (1947). Шу ин-тда Укитувчи, кафедра мудири, декан (1948—50, 1954-76), Қоракалпоғистон давлат унтида декан (1976—81), кафедра мудири (1981 йдан). Илмий ишлари қорақалпоқ адабиётининг тараққиёт босқичлари, турли жанрлари ва уларнинг ривожи каби мавзуларга бағишланган. «Адабиёт ва танқид» (1978), «Қорақалпоқ адабий танқиди ва адабиётшунослиги тарихидан» (1980) ва б. асарлар, шунингдек дарслик, ўқув Кўлланмалари муаллифи. Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат мукофоти лауреати (1983).