АҲМЕДОВ Карим Содиқович

АҲМЕДОВ Карим Содиқович (1914. 19.2, Тошкент) — кимёгар олим, Ўзбекистон ФА акад. (1966), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1968). Киме фанлари д-ри (1958), проф. (1960). Ўрта Осиё унтини битирган(1937). ТошДУда кафедра мудири (1953 – 72). Ўзбекистон ФА Кимё ин-тида лаб. мудири (1958-81), шу ин-т директори (1965-72), ТошПИ ректори (1972-88), кафедра мудири (1973 й. дан). Тошкент кимё-технология ин-ти ректорати қошида маслаҳатчи (1991 й. дан). А. Ўзбекистонда биринчилар қаторида табиий ва сунъий йўл билан олинган юқори молекуляр бирикмаларнинг физик ва термокимёси соҳасида тадқиқотлар ўтказган. Унинг илмий ишлари асосан коллоидлар ва полимерлар кимёсига оид бўлиб, сувда эрувчан полиэлектролитлар, қуйи ва юқори молекуляр сирт-фаол моддалар олишнинг янги йўналишларини очиш ҳамда амалга татбиқ этиш масалаларига багашланган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1970). «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган (1998).