АҒДАМ

АҒДАМ — Озарбайжон Республикасидаги шаҳар (1828 й. дан). Қорабоғ тизмасининг этагида. Т. й. станцияси. Аҳолиси 39,8 минг киши (1999). Озиқовқат саноати (жумладан виночилик) ривожланган. Металлсозлик, гилам тўқиш корхоналари, ёғсир з-ди, театр бор. А. га 1741 й. асос солинган.