АФЗАЛХОН ХАТТАК

АФЗАЛХОН ХАТТАК (1687—1748) — афғон тарихчиси ва шоири. Хаттаклар авлодидан. Пушту тилида ижод этган. Хушҳолхон Хаттакнинг набираси. Отаси Ашрафхон Ҳижрий вафотидан кейин хаттаклар хонлигига бошлиқ қилиб тайинланган. Ўзининг «Тарихи мурассаъ» («Жавоҳирдек мўътабар тарих») асарида хаттаклар қабиласи тарихини ёритган. Унда афғон қабилаларига оид кўпгина маълумотлар бор. Унинг шеърлари етиб келмаган. Афзалхон хаттак. «Калила ва Димна»ни пушту тилига таржима калган ва унга ўзининг баъзи байтларини киритган.