АЭРОПОРТ (аэро… ва порт) — йўловчилар, кж, почтани ҳаво транспорта воситаларида мунтазам ташишни таъминловчи бинолар, иншоотлар (аэродром билан бирга) ва жиҳозлар мажмуи. Халқаро ва маҳаллий Аэропортга бўлинади. Аэропорт таркибига аэровокзал, почта бўлимлари, юк ортиш-тушириш ишларини механизациялаш жиҳозлари бўлган омбор, устахоналар, ангар, моддий-техника жиҳозлари, ёнилғи қуйиш воситалари ва б. сақланадиган омборлар киради. Аэропорт радиолокаторлар, автоматик радиотехника воситалари, ёруғлик сигнали тизимлари, навигация қурилмалари ва б. билан жиҳозланган бўлади.