АЧЧИҚКЎЛ КОЛЛЕКТОРИ

АЧЧИҚКЎЛ КОЛЛЕКТОРИ — Фарғона водийсидаги энг йирик коллекторлар тармоғи, Аччиқкўл ва Шим. Бағдод коллекторларидан иборат. 1970 й. да ишга туширилган. Аччиқкўл коллектори қурилиши б-н олдиндан ишлаб келаётган жуда кўп катта-кичик коллекторлар унга туташтирилди ва қадимдан ҳамда янги ўзлаштирилган ерлардаги умумий уз. 4,6 минг км бўлган дренажларнинг иши яхшиланади.

Аччиқкўл коллектори дренаж, сизот сувларини ҳамда суғоришдаги ташлама сувларни ва бошқарилмайдиган сой ҳамда сел сувларини ҳам қабул қилиб Сирдарёга қуяди. Аччиқкўл коллектори Марказий Фарғона (асосан, Фарғона ва Наманган вилоятлари)даги 250 минг га ерга хизмат қилади. Аччиқкўл коллекторининг Сирдарёга қуйилиш жойида кўп йиллик ўртача сув сарфи 101,1 м/с, сувнинг энг юқори минераллашуви миқдори 8,9 г/л ни ташкил этади ва йил давомида 2,0 млрд. м3 сувни чиқаради (1999).