АБАКАН

АБАКАН — дарё, Енисейнинг чап ирмоғи, РФ Красноярск ўлкасида. Ғарбий Саян ва Олтой тоғларининг шим. ён бағридан бошланадиган Катта Абакан ва Кичик Абакан сойларининг қўшилишидан ҳосил бўлиб, Красноярск сув омборига қуйилади. Уз. 514 км. Ҳавзаси 32000 км2. Ўртача сув сарфи 381 м3/сек. Тоғлардан чиққач, кенг водийда кўп тармоқларга бўлиниб оқади. Асосан, қор ва ёмғирдан сув олади. Нояб. нинг 2-ярмида музлаб, апр. охирида муздан бўшайди. Қуйи қисмида секта 400 м3 сув оқади. Ёғоч оқизилади. Минусинск сойлиги экинзорларини суғоради. Абакан бўйида Абакан ш. бор.