ЎЗ НАТИЖАЛАРИНГИЗНИ КУЗАТИНГ
Осонига чопманг, ақллироқ бўлинг. Муаммолардан қочманг, донишманд бўлинг, синовлардан қўрқманг.
Учта ётакчи сўзни эслаб қолинг: тарози, ҳисоб ва ўлчов.
Нега тарози, ҳисоб ва ўлчов керак? Чунки фаолиятингиз натижаларини, муносабатингизни ва ўз фалсафангизни кўра- сиз. Агар фаолиятингиз натижалари сизга ёқмаса, сиз уч нарсадан жавоб қидиринг. Фалсафангиз тўғри бўлиши ке- рак, ишингизга нисбатан муносабатингиз актив бўлсин. Демак, сизнинг қўшимча билимга эҳтиёжингиз бор. Фао- лият ва ишга муносабат яхши натижаларни пайдо қилади.
Энди натижалар тўғрисида. Ақл билан ишлатилган вақт сизга аниқ натижалар беради. Бу ҳаёт тақозоси. Ишларимиз жуда ҳам кўп, улар бизни кутиб турмайди. Ҳар қандай вақтда натижаларни чамалаб кўриш керак.
Мана бир қанча вақт ўлчамлари:
Биринчи рақам - куннинг охирида. Сиз кунни ҳеч нима- га эришмасдан бефойда ўтказманг. Эскиларда бир гап бор: "Агар жаҳлингиз чиқса, қуёш ботмасдан ўзингизни тинч-
48
лантиришга ҳаракат қилинг". Ғазабингизни бошқа кунга кўчирманг. Бу жуда оғир юк. Бу юкни ҳафта давомида кўтариб юрсангиз, у қадцингизни букиб қўяди. Шунинг учун баъзи нарсаларни кун давомида бажаришингиз керак.
Навбатдагиси - натижаларни текшириш. Бу ҳафталик натижаларни қараб чиқиш лозим. Биз ойлик-маош тўлаш учун1ҳафталик ишларимиз ҳисобини олиб боришимиз керак. Ишларингиз қолиб кетишига қарамасдан, сиз ҳаф- та охирида албатта ҳафталик натижаларни кўриб чиқи- шингиз керак. Бизнесда икки нарсани ҳафта давомида текшириб бориш керак: бу сизнинг фаолиятингиз ва иш- ларингиз натижаси. Ишларингиз қандай натижалар бе- раётганини билишингиз керак.
Бир куни устозим менга "Муваффақият сонлар ўйи- нидан иборат", деб айтди. Сўнг:
- Охирги 90 кун ичида нечта китоб ўқидинг? - деб сўради.
- Бирорта ҳам ўқимабман.
- Яхши эмас. Билимингни ошириш учун охирги олти ой мобайнида нечта дарсга қатнашдинг?
- Ҳеч қанақа.
- Яхши эмас. Охирги олти йил ичида қанча пул иқти- сод қилдинг?
- Ҳеч қанча.
- Яхши эмас. Жим, агар бу сонларни ўзгартирмасанг, ҳаётинг ўзгармайди. Агар шу сонларни яхши сонга ўзгар- тирсанг, ўзинг фарқини ҳам сезасан.
Ҳа, муваффақият ва натижалар - бу сонлар ўйини. Жон унчалик катта бўлмаган савдо компаниясига ишга келди. Унинг ҳафталик юмуши ўнта телефон билан боғлйқ ишни бажаришдан иборат. Шундай қилиб, жума куни менежер ундан сўради: "Нечта телефон ишини бажардинг?" Жон: "Ҳалиги..." деди-ю буни бажариш учун кўп куч йўқотга- ни ва ҳоказоларни айтди. Менежер: "Жон, бизга гап керак эмас, бажарган ишингнинг сони керак. Гапни биз ўзимиз
49

ўйлаб топамиз. Фақат рақамлар аҳамиятга эга. Вақтдан унумли фойдаланиш - тараққиётга эришишдир. Энг яхши ҳисоб - бу ўзинг олиб борган ҳисоб. Буни сен учун давлат ёхуд фирма ё ташкилотинг қилиб беришини кутма. Уз ҳисоб-китобингни ўзинг қил ва ўзингдан сўра: "Ишларим юришяптими, хоҳлаган нарсамга ҳозир эришаманми ёки келажакдами?" Ўзингизга судғя бўлинг.
БОЗОР
Дадам: "Сенга к)ш пул тўлайдими, камми, ҳамма вақт сен кўп иш қилгин", деб ўргатар эди. Қанча ишлайсиз, олти ҳафтами, олти ойми, фарқи йўқ, кетаётганда ишингиз- ни олган вақтдагидан кўра яхши аҳволда қолдириб кетинг.
Бозорга талабингиз билан эмас, уддабуронлигингиз би- лан киринг. Агар ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, докторга мурожаат этинг, бозорга эмас. Пулга муҳтожлигингиз бўлса, банкка боринг, бозорга эмас. Агар сиз сотувчилик қилсан- гиз, тирикчилик учун пул ишлайсиз. Агар сиз шу жараённи инвестиция қилсангиз, тўкин-сочин ҳаётга эришасиз.
Жиддий тайёргарлик кўрмаганингиз бозорда билина- ди. Иш бошида ўзингизга ишончсизлик сезсангиз, бу энди бозорда келажагингиз йўқ, дегани эмас. Яхшиси, ўз ишин- гиздан қониқиш ҳосил қилинг.
Бизга бозорга нима олиб келганимизга қараб тўлаша- ди. Бунга кўп вақт сарфланади. Бизга вақтга эмас, хиз- матимизга, нарсамизга ва предметларга тўлашади.
Иш ташлашнинг асосий вазифаси - катта пул олиш. Аммо сиз фақат талаб қилган билан бадавлат бўлолмайсиз.
Эскидан қолган иккита муҳим сўз бор - қидиринглар ва сақланинглар. "Имкониятни изланг ва қидиринг, иғво ва васвасадан сақланинглар".
Қоғозда режалаштирмасдан ҳеч қачон кунингизни бошламанг .
50

Кам ишлаб, кўп нарсани хоҳласангиз, иқтисодий му- аммолар бошланади.
ЯХШИ ҲАЁТ НИМА?
Ҳеч нарса осмондан тушмайди. Яхши яшаш учун яхши ишлаш керак. Ҳаётда асосийси ойлик-маош эмас, "Мер- седес" эмас, миллион доллар эмас, банкдаги ҳисоб рақа- ми эмас. Асосийси яхши яшаш керак деб ҳисоблайман.
Биз ҳамма вақт ўзимизга "Мен учун яхши яшаш нима дегани?" деб савол беришимиз керак. Сиз ҳам ҳамма вақт бунга жавоб излашингиз лозим. Унга иқтисод, соғлик, руҳият, муносабат ва дам олиш киради. Қисқаси яхши ҳаёт нима дегани?
Биринчидан, самарали бўлиш. Самарали бўлмасангиз, сиз бахтли бўлолмайсиз. Ҳаёт - дам олишдан иборат эмас. Одамлар кучга тўлиб, яна ишга қайтиш учун дам оладилар. Ҳаётнинг маъноси нима? Ҳаётнинг маъноси меҳнатингиэ масъулини кўришдан иборат. Дадил бўлинг, жасорат кўрсатинг, ана ўшанда меҳнатингиз натижаси- ни, самарасини кўрасиз. Демак, самарали бўлиш - яхши ҳаётнинг биринчи омилидир.
Иккинчи омил - бу яхши дўстлар. Дўстлик - дунёдаги энг катта совға. Дўстларингиз билан бирга бўлишга вақт топинг. Бу эҳтиёжнинг жойини ҳеч нарса босолмайди. Дўстлар - булар ажойиб инсонлар, улар сизни танийдилар, сиз тўғрингизда ҳамма нарсадан хабардор ва барибир сиз- ни севувчи инсонлар. Мен яқинда энг яқин, қиёматли дўстла- римдан бирини йўқотдим. У 58 ёшда юрак хуружидан ва- фот этди. Дэвид ҳаётдан кетди. У энг яхши дўтларимдан бири эди. Мабодо, мен қамалиб қолган тақциримда менга бир марта телефон қилиш имконияти берилса, албатта Дэ- видга сим қоққан бўлардим. Негаки, у албатта келиб мени қамоқдан қутқазиб кетарди. Бу дўстлик деб аталади. Ким- ки сизни келиб қутқарса, ўша дўст бўлади. Албатга ҳамма-
51

мизнинг биродарларимиз бор. Қачон чақирсангиз, улар: "Телефон қилиб тургин, биз бирга вақтимизни чоғ ўтказа- миз", дейди. Келинглар, ҳақиқий дўст ва биродарларимиз бор бўлсин. Дўстларингиз, оғайниларингиз бўлиши шарт.
Навбатдаги учинчи омил - бу маданият, тил, мусиқа, урф-одатлар, анъанлар, кийиниш. Буларнинг ҳаммаси ҳаётда муҳим. Ҳақиқатдан булар ноёб нарсалардир. Улар- да ҳуқуқ, таъсир, адолат, энергия, қобилият мужассам.
Тўртинчи омил - динимиз, руҳиятимиз. У миллатимиз- нинг келиб чиқиши ҳисобланган оилани шакллантиради.
Характерингизнинг руҳий томонига эътиборсизлик қил- манг. Руҳиятингизни эҳтиёт қилинг. Руҳиятингиз сизнинг қандай инсон эканингизни кўрсатади. У бизни бошқа жон- зотлардан - ҳайвонлардан, итдан, мушуқцан, қушлардан ва сичқондан фарқлайди. Демак, руҳиятни эъзозланг.
Бешинчи омил - ота-онамиз ўргатган ҳеч нимани ўтка- зиб юбормаслигимиз керак. Кинолар, буюмлар, чиқим- лар, шоулар, рақслар... нимага қатнаша олсангиз, ҳам- масига қатнашинг. Иложи бўлса, ҳаммасига чипта олинг. Ота-онам мени шуларга ўргатган эди. Ҳали ҳам шулар менга ёрдам беради. Отам 93 ёшида вафот этди. Агар унга кеч соат 10:30-11:30 ларда телефон қилсангиз, уйда топа олмас эдингиз. У болаларнинг софтбол ўйнашла- рини кузатар эди, конъертларга, черковларга борарди. Ҳар кеч қаердадир бўлар эди.
Ҳаётда фаол яшанг. Ҳаётингиз яхши бўлса, яххни яша- сангиз, даромад ҳам яхх^ бўлади. Агар сиз яхши яшасан- гиз, бу сизнинг овозингиздан, гапларингиздан сезилади, чеҳ- рангиздан барқ уриб туради. Агар сиз яхши яшасангиз, сиз- дан қандайдир киншни мафтун қилувчи хулқ-атвор тарала- ди. Бу фақат шахсий ҳаёгингизга эмас, балки ишингизга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Ва сизга дунёда ҳеч нарса шунча- лик бера олмайдиган ҳаётий қобилиятни беради.
Охирги олтинчи омил - оила ва қариндошлар. Қарин- дошларни севинг, улар ҳам муҳаббат билан жавоб қай-
52

тарадилар. Уларнинг руҳини кўтаринг, улар сизнинг ру- ҳингизни кўтаришади.
Бирон майда-чуйдани ўтказиб юборманг. Ҳаёт майда- чуйдалардан тузилган. Отам тириклигида мен саёҳат қилиб юриб, унга телефон қилардим. Одатда у эрталабки нонуш- тани фермерлар билан қиларди. У Айдахо штатининг ши- молий-ғарбида жойлашган, унчалик катта бўлмаган қиш- лоқда яшарди. Агар мен Исроилда бўлсам, туннинг ярми- да туриб, 5-6 дақиқа телефон қилиб: "Дада, мен Исроилда- ман", десам, у баланд овозда гапирарди. Унинг ўғли Исро- илдан телефон қилаётганини ҳамма эшитсин-да. Яна мен: "Дада, кеча-кечқурун улар менинг шарафимга катта зиёфат уюштиришди", десам, энди буни ҳамма биларди. Бунга ҳаммаси бўлиб 10-15 дақиқадан кам вақт кетади. Аммо мен дадамга қандай унутилмас кун совға қилардим.
Ота уйдан чиқа туриб қизининг ўпичларини ҳис қил- са, бу унинг юзидан кўриниб туради ва кун давомида унга куч бағишлайди. Дадаларни ўпиб ишга кузатинг- лар. Аёл киши уйдан чиқа туриб эри билан қўлтиқлашиб кетса, буни ҳис қилган эркакка ўша куни билан ҳеч қан- дай зарба ўз таъсирини ўтказолмайди. Булар одамни кучга тўлдиради, ўзига ишонч беради.
Бу жуда қадрли нарса, бундай имкониятларни ўтказиб юборманг. Бир киши айтган экан: "Ҳаётда қимматли нар- салар кўп, шулардан энг қимматлиси - бир одамнинг ик- кинчисига ғамхўрлик қилишидир". Муҳаббатдан қиммат- лироқ нарса йўқ. Қасрда ёлғиз яшагандан кўра севган ки- шингиз билан дарё бўйидаги ҳужрада яшаган афзал.
Демак, ишонч ҳосил қилинг, эсда тутинг, нима учун шу ишларни қиламиз?
ҲАЁТ ТАРЗИ
Майли, бошқалар ҳаётга номуносиб бўлсин, лекин сиз эмас. Бошқа арзимаган майда-чуйда учун жанжаллаш-
53

син, лекин сиз эмас. Бошқалар арзимаган майда-чуйда- ларга йиғлаб юрсин, лекин сиз эмас. Майли, бошқалар ўз тақдирини бировнинг қўлига топширсин, лекин сиз эмас. Ҳаёт тарзи ўзгача яшаш санъатидир.
Кўпчилик инсонлар катта пул топишни ўрганадилар. Топа олганингизча кўпроқ пул топинг. Қанча кўп пул топсангиз, шунча муаммоларингиз ўз ечимини топади.