пастдагилар лом-мим дейишмасдан йўл беришди. Фақат тарозибонгина ўзини тутолмай жаҳли чиқиб Дониёрни койиб кетди:
— Нима, сени жин урдими, ё эсингни едингми? Ёки мени одаммас деб ўйладингми, ахир бир оғиз айтсанг, пастга тўктирардим-ку. Бундай оғир қопни кўтарсин деб сенга ким айтди?
— Ишинг бўлмасин, ўзим биламан, — деди Дониёр секингина, сўнгра, чирт эткизиб тупурди-да, араваси томон кетди. Орқасидан Жамила:
— Ҳазилни тушунмаган тентак! — деб пичирлаб қўйди.
Шундай деди-ю, бошини ердан кўтара олмади. Дониёр буни уқдими-уқмадими, ҳар қалай, янгам икковимиз унинг юзига тик қарай олмас эдик.
Йўл бўйи ҳам биронтамиз оғиз очганимиз йўқ. Дониёрнинг-ку камгаплиги ҳаммага маълум, сўзга нўноқ. Айниқса, бугунгисига тушунолмай ҳайрон эдик, у биздан хафами, юз кўришмайдиган бўлдими, ё оқкўнгиллик қилиб, ҳамма гапни унутиб юбордими, билмасдик. Бизнинг сукут сақлашимизнинг боиси бор эди, бир томони, уялганимиздан юзига қараёлмасак, иккинчидан, ҳазилимизни кўнглига оғир олиб юргани учун ундан хафа эдик.
Eрталаб ғалла қоплаётганда Жамила бу касофат қопни олди-да, уни чок-чокидан шир-шир йиртиб юборди.
— Ма, топган матоингни бошингга ур! Бригадирингга айтиб қўй, иккинчи марта бундай қопларни бера кўрмасин, — деб ҳалиги йиртилган қоп парчаларини тарозибоннинг олдига отиб юборди.
— Ҳой, ақлинг жойидами, бу нима қилганинг?
— Ҳеч нима!..
Eртасига ҳар кунгидек стансияга келиб, қош қорайганда яна овулга йўл олдик. Дониёр
олдинда кетиб борар эди. Унинг кўнглидаги хижиллик ёзилдими-йўқми, била олмадик, зотан, буни билиш осон эмасди. Худди ўртамизда ҳеч гап ўтмагандек, Дониёр индамай ишини қилаверди. Шуниси борки, ярадор оёғи кўпроқ лат еган боиса керак, у қаттиқроқ оқсаб, айниқса қоп кўтарганда қийналиб юрди. Гарчи у ҳеч нарса демаса ҳам, унинг юриш-туриши гуноҳкор эканлигимизни эслатиб, кўнглимизни оғритар эди. Лоақал Дониёр сал-пал ҳазиллашиб, кулиб қараса ҳам майли эди, кўнглимиз равшан тортарди.
Жамила отдан тушса ҳам, эгардан тушмай, гўё кўнглида ҳеч гап йўқдай ҳазил-ҳузул қилиб юраверди. Лекин ич-ичидан эзилиб, хафа бўлиб юрганини аниқ сезардим.
Мана, овулга кетиб боряпмиз. Латофатли ажойиб тун.Сутдек ойдин август кечаларини ким билмайди дейсиз.Осмондаги юлдузлар узоқ-узоқлардан мўралашса
ҳам, гўё улар шундай яқиндан ҳар бири ўзича нур сочаётгандек туюларди.
Юлдузлар чарақлаган шундай гўзал кечада биз дара бўйлаб келардик. Отлар гўё уйга шошилаётгандек тобора тез йўрғаларди. Майда шағал от туёқлари ва арава ғиидираклари остида ғирчиллаб, атрофга учиб чиқарди. Ғир-ғир эсиб турган майин шабада эрманнинг аччиқ иси билан ғарқ пишган хушбўй ҳидини димоққа келтириб урарди. Буларнинг ҳаммаси отларнинг терга ботган эгар-жабдуғидан чиқаётган ҳид билан қўшилиб бошни айлантирар эди. Йўлнинг бир томонида наъматакиар билан қопланган қоялар қад кўтариб турарди, йўлнинг иккинчи томонида, пастликда, тол ва ёwойи тераклар орасидан Гуркуров жўш уриб оқарди. Орқада кўприкдан тарақа-туруқ қилиб ўтаётган поездларнинг янгроқ гудоги олис-олислардан ҳам эшитилиб турарди.
Бундай сўлим тунда йўл юришнинг ўзига яраша гашти бор. Тун қучоғида балиқдек сузиб бораётган отларнинг сағрисига қараб бориш, сон-саноқсиз ҳашаротларнинг ёқимли «чир- чирига» қулоқ солиш, шамол димоққа ураётган хушбўй ҳидларни тўйиб-тўйиб шимириш қандай яхши!
Жамила олдимда кетиб борарди. У тизгинни бўш қўйиб атрофга суқланиб қарар, ўзича аллақандай ашулани хиргойи қиларди. Бизнинг оғзимизга талқон солгандек жим
15


келаётганимиздан Жамиланинг тоқати-тоқ бўлаётганини сезиб турардим. Шундай кечада жим юриб бўладими? Юрагида ўти бор одам шундай гўзал табиат манзарасини кўриб жим тура оладими?!
Йўқ, Жамила жим туролмади, у овозини баралла қўйиб куйлаб юборди. Менимча, унинг яна бир бошқа нияти — Дониёрнинг кўнглини очиб, хафачилигини ёзмоқчи бўлса керак. Зотан, одамлар бир-бирларининг гуноҳларини кечирмасмикин, деб иккиланиб турган пайтда қандайдир бир туртки керак бўлади-ку. Эҳтимол, Жамила шу фикрга боргандир, хуллас, у бир силкиниб қўйди-да, қалбидан қайнаб чиқаётган янгроқ овоз билан куйлаб юборди:
Шоҳи рўмолинг боғлаб,
Ёнимда юрсанг яйраб...
Жамила бундай шўх-шўх лапарларни жуда кўп биларди. Унинг ашуласи кишига ором
бағишларди. Жамила ашуласини бир зум бўлиб, олдинда бораётган Дониёрга қичқирди: — Ҳой, бўшанг йигит, овозингни бир чиқарсанг-чи! Йигитмисан ўзинг?
Дониёр аравасини тўхтатди-да, орқасига қайрилиб:
— Куйлай бер, Жамила, қулоғим сенда, — деб қўйди тортиниб.
— Нима, бошқаларнинг қўшиқ эшитгиси келмайди, деб ўйлайсанми? — деди кесатиб Жамила. — Айтмасанг, айтма, таранг қилишини қара-ю!
Шундан сўнг у «сен айтмасанг мен айтаман» дегандек, Дониёрга ўчакишиб яна ашулани олди. Унинг нима учун Дониёрни ашула айт, деб қистаганини билолмадим. Гапга солмоқчи бўлдимикин? Шундай бўлса керак, чунки бироздан кейин Жамила яна илтимос қила бошлади:
— Ҳой, Дониёр, умрингда бировни севганмисан? — деди-ю, нима учундир кулиб юборди.
Дониёр жавоб қайтармади, Жамила ҳам чурқ этмай қолди. Дара ичига бир нафас жимлик чўкди. Фақат ғилдиракларнинг дукур-дукур овози, отларнинг пишқиргани эшитиларди, холос.
«Жуда одамини топиб сўрадинг-да», — деб кулиб қўйдим мен.
Йўлни кесиб ўтиб, шарқираб оқаётган сойга етганимизда, Дониёр аравани секинроқ ҳайдаб, от тақаларининг кечувдаги кумушдек ярақлаган тошларга тегиб шақиллашига диққат билан қулоқ сола бошлади. Сўнгра «чуҳ» деб отларга бир қамчи урди-да, бирдан титроқ овоз билан:
Eҳ, Олатоғ, Олатоғ,
Ота-бобом ўсган ер!
— деб куйлаб юборди. Бироқ у яна тўхтаб, йўталиб қўйди, лекин кейинги икки мисрани
юракдан чиқа-риб завқ билан айтди:
Eй, Олатоғ, Олатоғ,
Оқ булут қалқиб кўчган ер!
Дониёр нимадандир чўчигандек яна жим бўлиб қолди. Киши деган уялмаса-да, нима энди,
шу ҳам ашула айтиш бўлдими, бундан кўра, айтмагани тузук эди. Худо билади, юзи олов бўлиб ёниб кетгандир. Негадир унинг учун ўзим ҳам мулзам бўлдим.
Лекин Дониёрнинг шу бир оғиз куйлашида ҳам қандайдир бир жозиба, нафосат борлиги аниқ сезилиб турарди. Ҳа, овози ҳам яхши эди.
«Қойилман!» — деб қўйдим ичимда ҳайратланиб. Жамила ҳам қичқириб юборди:
— Ие, дурустсан-ку, илгари қаерда юрган эдинг? Қани айт, яхшилаб айт!
Дониёр миқ этмай келаверди. Олдимизда дарадан водийга чиқадиган жой оқариб кўринарди,
ўша томондан шабада эсарди. Дониёрнинг ҳали бошлаган куйини яна давом эттиришини сабрсизлик билан кутардим. Дониёр яна куйлай бошлади, мен ўзимда йўқ қувониб кетдим.
Дониёр аwалига тортиниб-тортиниб секин куйлай бошлади. Аммо бора-бора овозини баралиа қўйиб, эркин айта бошлади, унинг ашуласи дарада қўнғироқдек янграб, узоқ- узоқлардаги қояларда акс садо берди. Дониёрнинг қўнғироқдек овозигина эмас, балки куйнинг оҳанграболиги, жўшқин ҳис-туйғуларга бойлиги ҳам кишини мафтун этарди. Бунинг нималигини ақлимга сиғдира олмай лол бўлиб қолдим. Бу ашулачининг овозими ё бўлмаса
16


юракдан қайнаб чиқаётган бошқа бир нарсами? Киши қалбининг энг нозик торларини чертиб, унда эзгу ниятлар уйғотаётган бу нима ўзи? Ростини айтсам, бу саволга ҳозир ҳам жавоб бера олмайман.
Қани энди, қоиимдан келса-ю, буларнинг ҳам-масини қоғозга битиб ўтирмай, иложи бўлса ўша ажойиб куйнинг ўзгинасини яратиб берсам.Унда деярли сўз йўқ, лекин бу куй сўзсиз ҳам самимий, соф ниятли қалб эгасининг бутун қувончи, умид-орзулари ва тилакларини ифодалаб берарди. Мен умрим бино бўлиб бундай куйни эшитган эмасман. У қирғизчага ҳам, қозоқчага ҳам ўхшамасди, бироқ бу куйга азалдан бир-бирига қондош-жондош бўлган қирғиз билан қозоқ халқининг куйларидаги энг нафис, энг дилрабо оҳанглар сингдирилгандек бўлиб туюларди. Бу куй гоҳ қирғиз тоғларидек баланд-баландларга парвоз қилса, гоҳ поёни йўқ қозоқ далаларидек узоқ-узоқларга тараларди. «Ё тавба, Дониёрни шунчалик ашулачи деб ким ўйлаган эди», — дердим мен ўзимга-ўзим.
Дарани босиб ўтиб кенг далага чиққанимиздан кейин, Дониёрнинг ашуласи қанот ёзиб, яна ҳам кучли-роқ янгради. Бу дилрабо куй бир-бирига уланиб, бир-бири билан алмашиниб борарди. Бугун Дониёрга нима бўлди, тинчликми ўзи, ҳеч нарса тушуна олмасдим. Гўё у шу кунни, шу дамни кўпдан бери орзиқиб кутгандек, қалбидаги бутун сир-асрорини тўкиб солди. Дониёрнинг нима учун меров одамдай элга кулги бўлиб юрганини, нима учун кечқурунлари Қоровултепага чиқиб олиб ёлғиз ўйга чўмиб ўтирганини, нима учун киши илғамас товушларга қулоқ осганида қошлари чимирилиб, кўзлари қувончга тўлганини энди бир қадар тушуна бошлаган эдим. У — қалбида юксак инсоний муҳаббат туғён урган бир инсон эди! Менимча, унинг севгиси бирор кишига ишқи тушиб, ўша одамга ато қилинган севги эмас, балки инсонни яратиб,уни камолга етказган кенг оламга, ёруғ дунёга бўлган чексиз, жўшқин севги эди! Ҳа, у бу севгини ўз қалбида ардоқлаб сақлаган, ана шу севги билан яшаган эди.
Агар у шундай юксак қалб эгаси бўлмай, диди паст, юраги муз бир киши бўлганда эди, табиат уни қанчалик истеъдодли қилиб яратган бўлмасин, бари бир у бунчалик куйлай олмас эди.
Дониёрнинг куйи тунги дашт устида яна жўш уриб, мудроқ далани уйғотаётгандек бўларди. Кенг, бепоён дала ўзи яратиб, ўзи ардоқлаб ўстирган қадрдон куйчисининг ашуласига жим қулоқ солади. Буғдойзор ойдинда денгиз каби чайқалар ва мўл ҳосилдан дарак бериб, ўз ўроқчиларини кутарди. йўл четида жойиашган эски тегирмон атрофидаги мирзатеракларнинг япроқлари ҳам нималарнидир шивирлашарди. Сойнинг нариги томонида, узоқ-узоқларда хирмончилар ўт ёқишиб, гўжа пиширмоқдалар. Ҳув ана, кимдир аллақандай иш билан қишлоққа шошиб кетмоқда. Олдинда қишлоқ боғи кўринар, шабада ғарқ пишган олмаларнинг, айни гуллаган маккажўхориларнинг ёқимли ҳидларини ҳовлиларда ёйилган тезакларнинг ҳидига аралаштириб димоққа келтириб урарди.
Дониёр яна анча вақтгача куйлаб келди. Август туни унинг ашуласига маҳлиё бўлгандек жим қулоқ соларди. Ҳатто отлар ҳам гўё мароқли куйни бузишдан қўрққандек юришини секинлаштирганди. Кишига чексиз ором бахш этиб, завқ-шавқ билан куйлаб келаётган Дониёр айни авжига чиққанида, бирдан жим бўлиб, отларни чоптириб кетди. ўзимча, Жамила яна унинг орқасидан эргашса керак, деб ўйлаб, мен ҳам ҳозирланиб турдиму, бироқ Жамила бошини қуйи солганча чуқур хаёлга чўмиб, қимир этмай ўтирарди. У ҳавода учиб юрган ашула садоларига ҳамон қулоқ солаётгандек эди.
Дониёр шу бўйи тўхтамай, бироздан сўнг кўздан ғойиб бўлди. Биз то овулга етгунча оғиз очмадик. Баъзида киши ўз дардини сўз билан ифодалашга ожиз бўлиб қолади.
Шу кундан бошлаб, ҳаётимизда қандайдир бир ўзгариш юз бергандек бўлди. Энди кўнглим алла-қандай яхши нарсаларни қўмсаб, юрагим ғалати ҳис-ҳаяжонларга тўлиб, ўзимдан-ўзим хурсанд бўлиб юрдим. Эрталаб хирмондан жўнаб, стансияга келиб, ғаллани топшириб бўлгач, Дониёрнинг сеҳрли ашуласини қачон эшитаркинмиз, деб кетишга шошилар, ўша дамни
17


сабрсизлик билан кутар эдик.
Унинг ашуласи юрак-юрагимга сингиб, қаерга бормай, қаерда турмай, қулоғим тагида
жаранглаётгандек боиарди.
Тонг саҳарда туриб, ялангоёқ, ялангбош шабнам тушган бедазор орқали ўтлоқдаги
тушовланган отларнинг олдига бораётганимда ҳам бу куй менга ҳамроҳ бўларди. Тоғ орқасидан мўралаб кўтарилган қуёш худди менинг қувончимга шерик бўлгандек жилмайиб нур сочарди.
Олтин доналари каби кекса хирмончиларнинг паншахаларидан сачраб тушаётган буғдой доналарининг майин шилдирашида ҳам, кўкда парвоз қилиб юрган ёлғиз калхатнинг қанот қоқишида ҳам, хуллас, кўриб, уқиб, сезиб юрган нарсаларимнинг ҳаммасидан Дониёрнинг куйи эшитилаётгандек боиарди.
Кечқурун дарада арава ҳайдаб бораётганимизда мен ўзимни худди бошқа бир оламга кириб бораётгандек ҳис қилардим. Кўзларимни юмиб Дониёрнинг ашуласига қулоқ солар эканман, она сути билан қонимга сингиб, бир қаричлигимдан таниш бўлган манзаралар кўз ўнгимдан бирма-бир ўта бошларди.Гоҳ овулнинг зумрад осмонидан паға-паға булутлар сузиб ўтишар, гоҳ ўтлаб юрган йилқилар уюри дукурлашиб, кишнашиб яйловда чопиб қолишар, қулунлар кокилларини ўйнатиб қоп-қора кўзларини жовдиратганларича оналарини қидиришиб қолар, гоҳ сурув-сурув қўйлар тепаликларда ўтлаб юришар, гоҳ қоялардан оқиб тушаётган шалола ойнадек ярқираб кўзларни қамаштирар, денгиздек мавжланиб ётган қамишзорлар орасига чўкиб бораётган қуёшни лоларанг уфқ сари йўритиб бораётган ёлғиз отлиқ мана ҳозир қўли билан ушлаб оладигандек бўлиб туюларди, кейин ўзи ҳам қуёш билан бирга буталар орасига кириб ғойиб бўларди.
Ў, жонажон, бепоён далам! Қозоқ жондошимнинг ери билан пайванд бўлган азамат далам. Мана, тоғларимизни икки ёққа айириб ташлаб, қамиш ва шувоқларга кўмилиб, буюк бир денгиздек чайқалиб ётасан. Нималарга қодир эканлигингни ким билади сенинг! Қароғим, сиртингдан қараса қимирлаган жон йўқдек бўзариб ётганинг-ётган. Аммо кечагина қон- қардошларинг униб-ўсган бағрингда уруш бошланиб, душманлар ўлкамизга чанг солганда, қучоғингдаги гиёҳлар ёниб, довюрак чавандозларинг душман устига шердек ташланганда, мусаффо осмонингни иссиқ чанг қоплади, ер-кўк ларзага келди. ўшанда қирғоқнинг нариги бетидан от ўйнатиб келган қозоқ хабарчиси:
— Отлан, қирғиз, отлан! Ёв келди! — деб саратон қуюни ичида яна қаёққадир отини елдек учириб кетди.Ўшанда кенг далам, дарёларим, тогларим ларзага келиб, ўз элини отга мингизди. Йиғтлар жангга отланганда осмону-замин титраб, ёвни маҳв этишга чорлаб бонг урилди. Минглаб узангилар бир-бирига тегиб шақирлашиб, сон-саноқсиз чавандозларнинг кўзиаридан қаҳр ва ғазаб ўти чақнаб, эл билан, юрт билан хўшлашди. Уларнинг олдида қизил байроқлар ҳилпираб, орқада отларнинг туёғидан чиққан чанг орасида оналар ва жувонлар: «Кенг даламиз мададкор бўлсин! Хосиятли она-Ер мадад берсин! Буюк Манаснинг руҳи ёр бўлсин!» — деб бўзлаб қолишди.
Сенга жоним фидо, эй муқаддас далам, тоғларим! Элимга шу куч-қудратни сен ўзинг бердинг .
Мана шуларнинг барисини Дониёр куйга солиб, кўз ўнгимда ёрқин гавдалантириб, сермазмун кенг оламнинг бутун зеб-зийнатини, кўркини очиб кўрсатди. «Ёпирай, буларниннг барини у қаердан ўрганди экан», деб ҳайрон бўламан. ўзимча, чет ерларда кўп йиллар сарсон- саргардон бўлиб, ўз эл-юртини кўриш иштиёқи билан яшаган, шу қувончли дамни интизорлик билан кутган одамгина ўз она тупроғига шунчалик меҳр қўйиши, уни шу қадар сева олиши мумкин, деган фикрга келдим. Дониёрнинг бу куйларини тинглар эканман, унинг бошпана излаб ўтказган машаққатли етимлик йилларини ҳам, қонли жанг майдонларида босиб ўтган йўлларини ҳам кўз олдимга келтирар эдим. Эҳтимол, унинг она Ватан ҳақидаги жўшқин куйлари ўшанда туғилгандир. Дониёрнинг ашулаларини тинглаб ўтириб, инсон боласи ўз она
18


тупроғини шунчалик сева олганлиги учун ҳам, тиз чўкиб, ўша тупроқни худди ўз онангдек қучоқлаб ўпгинг келади. Ана шунда, биринчи марта юрагимда қандайдир янги бир ҳис уйғониб, қалбимни ўртаб, қани энди ўша ернинг муқаддаслигини, унинг кўркини Дониёрчалик сеза билсам, сева билсам, унинг мадҳиясини Дониёрчалик тараннум қилолсам, деган бир ҳавас уй- ғонганиигини сездим. Ниманидир орзиқиб кутардим, лекин нималигини ўзим ҳам билмасдим. Бунга ҳам хурсанд, ҳам хуноб бўлардим. ўшанда менда рассомлик санъатининг илк куртаклари пайдо бўлганини, келажакда ҳаётни бўёқлар, суратлар орқали тасвирлашга ҳавас уйғонаётганини билмаган эканман.
Мен болалигимдан сурат солишни яхши кўрардим, болалар ўқиш китобларидан кўчириб солган расмларимни кўришиб: «Вой, худди ўзи-я!» — дейишарди. Муаллимларимиз ҳам мактаб деворий газетасини менга топширишар эди. Лекин кейинчалик сурат солишни бир чеккага йиғиштириб қўйишга тўғри келди. Уруш бошланиб, акаларим ҳарбийга кетгач, мен ўқишни ташлаб, ўз тенгқурларим қатори далада ишлайбошладим, ўша вақтларда сурат солмоқ кимнинг ҳам эсига келарди дейсиз. Келажакда рассом бўламан, деган ўйим йўқ эди, аммо Дониёрнинг куйлари мени ҳаяжонлантириб, ҳаётнинг бутун гўзаллигини сезишга илҳомлантирди...
Мен ўнгимда эмас, гўё тушдагидек бу тотли хаёлга берилиб, худди дунёга янги келиб, кўзим энди очилгандек атрофга суқланиб қарардим. Менинг учун бу жуда катта турмуш сабоғи эди.
Жамиланинг ўзгариб кетганини айтмайсизми! Олдинги шўх, ҳазилкаш, гапга чечан келиндан гўё асар ҳам қолмагандек эди. Унинг ўйноқи ўткир кўзлари энди гўё булутли кундаги қуёш сингари негадир ғамгин боқарди. Йўлда кетиб бораётганимизда Жамила доимо чуқур ўйга толар, лабларида билинар-билинмас табассум ўйнаб, у фақат ўзигагина маиум бўлган аллақандай латиф бир нарсадан ҳузур қилаётгандек, ундан суюнаётгандек туюларди. Баъзан эса, аксинча, хаёлини бир нарса бузгандек, қопни аравадан елкасига силкиб олиб, шу турганича қотиб қоларди. У шу туришида гўё қутуриб оқаётган сувга дуч келиб, уни кечиб ўтишини ҳам, ўтмаслигини ҳам билмай лол бўлиб турган одамга ўхшарди. Дониёрга эса у нима учундир яқин йўламай, унинг кўзига тушишдан қочиб, четлаб юрди. Жамила ўзини уни аwалгидек назарига илмаётгандек қилиб кўрсатишга қанчалик уринмасин, охири бир куни сабри чидамай хирмонда Дониёрга гап отди. — Устингдан кўйлагингни ечсанг бўларди. Ювиб берардим.
Кўйлакни сойга олиб бориб ювди-да, қуритиш учун ёзиб қўйиб, буришган жойларини текислаган бўлиб, уни анча вақтгача меҳр билан силади. Кўйлакнинг тўзиган жойларини қуёшга тутиб маъюс тикилар, нимадандир койингандек бошини чайқаб қўярди.
Кейинги кунларда Жамила бироз очилиб, қаҳ-қаҳ уриб куладиган, ҳазил-ҳузул қиладиган бўлди. Бир куни беда ўроғидан келишаётган бир тўп қиз-жувонлар билан йигитлар хирмонга бурилишди. Ораларидаги ҳарбийдан қайтиб келган йигитлар:
— Ҳой қизлар, буғдой нонни ўзларинг еяверасизларми, қани, бизнинг улушимизни беринглар, бўИмаса ҳаммангни сувга пишамиз! — дейишди ҳазиилашиб ва паншахаларини ўқталишди.
— БизИарни паншахалар билан қўрқитолмайсизлар. Мана бу қиз-жувонларни нима билан меҳмон қилишни ўзим биламан, сизлар туёқларингни шиқиллатиб қолинглар, — деди Жамила ўрнидан сапчиб туриб.
Йигитларнинг ҳафсаласи пир бўлди шекилли:
— Ундай бўлса, қиз-жувонинг билан барингни қўшиб сувга пишамиз, — дейишди баттар ўчакишиб.
Шу заҳотиёқ тапир-тупур олиша кетган ёшлар шовқин-сурон кўтаришиб, бир-бирини сувга итара бошлашди.
— Ушла, қўйиб юборма! — деб қичқирарди Жамила, ҳеч кимга бўш келмай, усталик билан чап бериб. Йигитлар ҳам шунча қиз-жувоннинг ичида фақат Жамилани кўзлари кўргандек, нима учундир, ҳам-маси ҳам унга ёпишар, тортқилашар, ҳар бири уни қучоқлаб бағрига босишга
19


ҳаракат қиларди. Мана, уч йигит биргалашиб Жамилани ерга йиқитишди-да, оёқ-қўлидан кўтариб, сув бўйига олиб боришди.
— Ҳозир ҳаммамизни ўпасан, бўлмаса, сувга ташлаймиз! Қани, бўл тез! — дейишиб хохолаб кулишган йигитлар уни энкайтира бошладилар.
— Қўйманглар, йигитлар, бўш келманглар! Ичаги узилиб кулган Жамила балиқдек сирғаниб,қўлдан чиқиб кетар, хотинларни ёрдамга чақириб қичқирар, лекин улар қий-чув кўтаришиб, ўзларининг сувда оқиб бораётган рўмолларини ушлаш билан овора эдилар. Йигитлар хохолашиб Жамилани сувга отиб юборишди, осмонга сачраган сув томчилари худди кумуш доналаридек товланар эди. Ҳали ҳам кулгидан ўзини тўхтата олмаган Жамила сувдан чиқиб келар экан, унинг тўзғиган ҳўл сочи яна ҳам чиройига чирой қўшиб юборган эди. Чит кўйлаги баданига ёпишиб, сийнаси олмадай диркиллаб турарди. Жамила бўлса парвойифалак, қиқир-қиқир кулар, уст-бошидан сирқиб тушаётган сувни ҳам пайқамасди.
— Ўп, дарров ўп! — деб қисташарди йигитлар! Жамила уларни ўпар, йигитлар уни яна сувга отишар, у бўлса гўё буни хуш кўргандек, сувдан чиқиб, сочини силкитиб, яна қотиб-қотиб куларди. Ёшламинг бу қилиғига хирмонда кулмаган одам қолмади. Хирмон совураётган чоллар ҳам ўзларини йигирма беш яшар бўз болалардек хис қилиб, ажин босган юзлари севинчдан порлаб: «Ҳа, ҳа, бўш келма, ушла! Этагидан торт!» — деб кўпкарида улоқ тортишгандек завқ- шавқ билан қичқиришар, шарақлаб кулишарди. Мен ҳам ўзимни тўхтата олмай қотиб-қотиб кулардим. Бу сафар янгамни қўриқлаш эсимга ҳам келмабди. Биргина Дониёр индамай, қовоғини солиб ўтирарди. Унга кўзим тушиши билан мен ҳам жим бўлдим. У хирмоннинг бир чеккасида ёлғиз ўзи ўтирган экан. Дониёр йигитларга еб қўйгудек ўқрайиб қарар, важоҳатидан гўё ҳозир югуриб бориб Жамилани уларнинг қўлидан ажратиб оладигандек эди. Юзига тик боқишга ботинолмай, фариштадек пок деб билган Жамилани йигитларнинг қучоқлаб ўпиши, тортқилашиб ўйнаганлари Дониёрнинг кўнглига жуда қаттиқ ботди. Унинг бутун фикри зикри, эс-ҳуши Жамиланинг ҳусни жамолида эди. Дониёр йигитлардан қанчалик қизғанмасин, хандон отиб кулаётган Жамиладан кўзини олмай, унинг бу қиЖиғига ҳам койиниб, ҳам мароқланиб, хўмрайган қовоқлари остидан мулойим боқиб, тишини тишига қўйиб ўтирди. Йигитлар Жамилага ҳар томондан ёпишиб, бетларини ўптирганларида Дониёр қути ўчиб, туриб кетмоқчи бўлар, лекин оёқлари итоат қилмаётгандек қимир этолмасди. Бир вақт Жамила унинг қараб турганини пайқади шекилли, қаноти қайрилгандек бўшашиб хиралик қилаверган йигитларни силтаб ташлади.
— Етар, ҳазилнинг таги зил бўлмасин тағин!
— Ие, сенга нима бўлди, — деб кимдир хохолаб кулиб, уни яна қучоқламоқчи бўлган эди, Жамила унинг кўкрагидан итариб юборди:
— Нима ишинг бор? Нари тур!
Кейин Дониёрга ялт этиб бир қаради-да, кўйлагини сиққани буталар орасига кириб кетди.
Дониёр билан Жамила ўртасидаги муносабатнинг қандай оқибатларга олиб келишини ўшанда мен билмаган эдим. Ростини айтсам, бу ҳақда чуқурроқ ўйлашга қўрқиб, кўпинча ўзимни бошқа нарсаларга алаҳситишга ҳаракат қилардим. Лекин Жамиланинг Дониёрдан четлаб юргани ва бунга ўзи яна ич-ичидан куйингани негадир кўнглимни ғаш қилар эди. Бундан кўра илгаригидек ҳазиллашиб юраверса бўлмасмиди? Ўзим шундай дейману, бироқ кечалари овулга қайтаётганимизда Дониёрнинг ашуласини эшитарканман, уларни ўйлаб, қалбим қувончга тўлиб-тошар, ҳалиги ғам-гин ўй-фикрлар хаёлимдан кўтарилиб, дунёнинг бутун лаззати шу ашулада деб билардим. Дарадан ўтиб, дарё бўйига чиққанимизда Жамила аравадан тушиб, пиёда юрарди. Мен ҳам аравадан тушиб юрардим, яёв юриб, мириқиб куй тинглаганга нима етсин! Бундай пайтда йўлдаги чанг-тўзонлар орасида эмас, худди осмонда, булутлар қўйнида кетиб бораётгандек бўласан киши! Аwал янгам иккаламиз араваларимиз ёнида борамиз, сўнгра аста-секин беихтиёр Дониёрга ён-дашиб қолганимизни ўзимиз ҳам сезмай
20


қоламиз. Қандайдир сеҳрли бир куч бизни Дониёр сари етакларди. Қоронғида унинг юз ифодасини, кўз қарашини кўришни истардик, наҳотки шу қадар юрак билан куйлаётган киши ўша ўзимизнинг камгап, одамови Дониёр бўлса! Юраги талпиниб, куйдан ором олган Жамила ҳар доим унга яқинлаб борганида Дониёр томон секин қўл чўзганини ўзи ҳам сезмай қолар-ди. Лекин завқ-шавқ билан куйлаётган Дониёр буни пайқамас эди. Унинг ўй-хаёли қаерлардадир, осмонда кезиб юргандек узоқ-узоқларга кўз тикиб, қўлларини кўксига қовуштирганча, куй оҳангига чайқалиб ўтирарди. Жамиланинг қўли шилқ этиб тушиб, арава четига текканда худди ҳушига келгандек қўлини тортиб олар ва йўл ўртасида серрайиб туриб қоларди. Жамила ҳангу- манг бўлиб, анчагача Дониёрга мўлтайиб қараб турар, кейин яна қадам ташларди.
Баъзан менга янгам икковимизни ҳам бир хил, аллақандай ажиб ҳис-туйғу ҳаяжонга солаётгандек бўлиб туюларди. Эҳтимол, бу ҳис-туйғулар икковимизнинг ҳам қалбимизда кўпдан буён яшириниб ётиб, энди вақт-соати келиб туғён ураётгандир.
Жамила иш билан аиаҳсираб, унча сир бой бермасликка ҳаракат қиларди. Лекин хирмонда қолиб, қўли ишдан бўшади дегунча, Жамила ўтиргани жой тополмай каловланиб қоларди. Бекорчиликдан нима қиларини билмаган одамдек шу ўртада айланиб юрар, сўнгра хирмон совураётганларнинг ёнига борар, уларга ёрдамлашмоқчи бўлиб, уч-тўрт курак ғалла ташларди- да, кейин бирдан куракни четга ирғитиб, сомон ғарами олдига кетарди. У дам олмоқчи бўлгандек ғарам соясига ўтирарди-ю, гўё якка-ёлғиз ўтиришдан қўрққандек мени чақирарди:
— Бу ёққа кел, кичкина бола!
Мен, янгам ҳозир менга бутун сир-асрорини очиб, юрагидаги дардини айтса керак, деб кутардим. Лекин у ҳеч нарса айтмас, эркалатиб бошимни ўз тиззасига қўярди-да, ўзи олис- олисларга узоқ тикилганча қалтираган иссиқ кафтлари билан сочимни, юзимни секин-секин силарди. Мен янгамнинг ташвишли, ғамгин чеҳрасига қарар эканман, негадир ўзимни унга ўхшатардим. Чунки унинг ҳам қалбини аллақандай бир ҳиссиёт ўртаётганини, унинг ҳам юрагида янги умид-орзулар уйғона бошлаганини сезиб қолгандим. Назаримда, Жамила бу оташин ҳисни қалбидан чиқариб ташлашга уринаётгандек бўларди. Бироқ ўз севгисини тарк этолмай, унинг барча заҳматларига чидашга мажбур бўларди. Мен ҳам бунга ўхшаб, бир кўнглим Жамила Дониёрни севса яхши бўларди, деса, бир кўнглим, севмагани яхши, дерди. Ахир, минг қилса ҳам келинимиз-ку, акамнинг хотини-ку. Уни бировга қандай раво кўрай. Бироқ бу хил фикрларни дарров хаёлимдан чиқариб ташлашга ҳаракат қилардим. Жамиланинг тиззасига бош қўйиб ётиб, унинг сал очилган ғунча лабларига, ёш тўла шаҳло кўзларига термилиб қараш менга дунё-дунё роҳат багишлар эди. Жамила ўшанда нақадар гўзал, нақадар латофатли эди. Қалбининг нақадар пок, беғуборлиги, ўй-хаёлларининг нақадар теран, ёрқин эканлиги унинг нур ёгилиб турган чеҳрасидан кўриниб турарди. Ўша кезларда мен шуларнинг ҳаммасини ўз кўзим билан кўриб юрган бўлсам ҳам, аммо туб моҳиятига унча тушуниб етмаган эдим. Лекин ҳозир орадан қанча вақтлар ўтиб кетгандан кейин ўша воқеаларни эслаб, кўпинча ўзимга-ўзим савол бераман: балки севги деган нарса — инсон ҳар томонлама камолотга етиб, ақл-идроки тўлгандан кейин пайдо бўладиган бир туйғумикин? Бу ҳам шоир ёки рассом илҳомига ўхшаб инсонга куч-қудрат бағишлаб, янги орзу-умидлар, истиқбол сари етакловчи бир куч эмасмикин? Эҳтимол, ошиқликнинг бутун сири ҳам шундадир. Жамиланинг юзига қараб, баъзи пайтларда ўзим ҳам ҳис-ҳаяжонларига шерик бўлгандек, қандайдир сирли бир нарса юрагимга қувонч бағишлагандек бўлар эди. Ўрнимдан сапчиб туриб, югургим келар, овул четидаги кенг далага чиқиб юрагимга ғулғула солаётган ташвиш билан қувончнинг сири нимадалигини ер ва самодан қичқириб сўрагим келарди. Бир кун мен бу саволимга жавоб топгандек бўлдим.
Кунлардан бирида биз стансиядан овулга қайтиб келаётган эдик. Қош қорайиб қолганди. Кўкда юлдузлар жимирларди, атроф жимжит, бу сукунатни Дониёрнинг водий бўйлаб янграган ашуласигина бузарди. Жамила икковимиз унинг орқасидан борардик. Дониёрнинг ашуласи бу
21