ДЕВАШТИЧ ҚЎЗҒОЛОНИ

ДЕВАШТИЧ ҚЎЗҒОЛОНИ (721722) — Панжикентда араблар зулмига қарши бўлиб ўтган халқ ҳаракати. Ғурак (қ. Ғурак қўзғолони) бошлиқ сўғд аслзодаларининг бир қисми араблар томонига ўтгач, Панжикент ҳокими Деваштич раҳбарлигида аслзода деҳқонларнинг бир қисми курашни давом эттирган. Деваштич ўзини Панч (Панчикант) ҳокими (хвабу), Сўғд подшо (ихшид) си деб эълон қилди. Арабларнинг Хуросондаги ноиби Саъид Хараший қўзғолонни бостириш учун катта қўшин юборган. Қўзғолончилар Қум қишлоғи ёнида бўлган жангда мағлубиятга учраб, Муғ тоғидаги мустаҳкам қалъага яшириндилар. Арабларнинг таъқиб этмаслик тўғрисидаги ваъдасидан сўнг қўзғолончилар таслим бўлди. Саъид Хараший сўғдликлар қаршилигини бостирганлигига қарамай, Мовароуннаҳрда арабларга қарши кураш давом этаверди.

Ад.: Кадырова Т., Из истории крестьянских восстаний в Мавераннахре и Хорасане в 8 и начале 9 вв., Т., 1965; Исҳоқов М., Унутилган подшоликдан хатлар, Т., 1992.