ДАСТАКИ МАШИНАЛАР, меха никавий асбоблар — мотори (двигатели) ичига ўрнатиб кетиладиган ва қўлда ишлатиладиган технологик машиналар. Асосий Дастаки машиналар жумласига пармалаш, силликлаш-ялтиратиш машиналари (асбоблари), механик арралар, қайчилар, болғалар киради. Дастаки машиналар юритмаси пневматик (ҳаволи), электрик, гидравлик (суюқликли) ва б. бўлиши мумкин. Дастаки машиналарни оператор (малакали ишчи) ишлатади. Моторсиз Дастаки машиналар (мас, арра, ранда, парма ва б.) дастаки (қўлда ишлатиладиган) қуроллар деб аталади.