БЎР СИСТЕМАСИ (ДАВРИ) — Ер тарихи мезозой эрасининг учинчи (охирги) даври; юрадан кейинги ва кайнозой группасининг палеоген системасидан олдинги даврни ўз ичига олади. Бўр системаси юқори бўлими ётқизиқларида кенг тарқалган оқбўр номи билан аталган. Радиологик методлар натижасига кўра 140 млн. йил аввал бошланган ва 76 млн. йилча, палеоген давригача давом этган (қ. Геохронология). 1822 й. бельгиялик геолог Ж. Омалиус д’Аллуа биринчи бўлиб Бўр системасини мустақил система сифатида ажратган. Бўр системасини халқаро стратиграфик жадвалга киритилган бўлинмалари биринчи марта Франция ва унга қўшни Швейцария ва Нидерландия ҳудудларида ажратилган. Франция стратиграфлари ва палеонтологлари А. д’Орбиньи, Э. Дезор, А. Кокан, Э. Реневье, бельгиялик геолог А. Дюман ва бошқалар Бўр системасини ҳоз. давргача деярли ўзгаришсиз сақланиб келаётган ярусли бўлинишини ишлаб чиқдилар. 1885 й. ги Халқаро геологик конгресс қарори билан яруслар 2 бўлимга (қуйи ва юқори) гуруҳланган (жадвалга қ.). «Сенон» ва «Неоком» терминлари собиқ Иттифоқ схемаларида қуйи ва юқори бўлимлардаги бир неча ярусларни бирлаштирган катта яруслар учун ишлатилган. Жан. Ўзбекистон ва Фарғона водийсидаги бўр ётқизиқларини О. С Вялов, О. М. Акрамхўжаев, С. Н. Симонов ва б. мукаммал ўрганиб маҳаллий свиталарга ажратдилар. Mac, О. М. Акрамхўжаев Фарғона водийси бўр ётқизиқларининг юқори бўлимида Чанғиртош, Устридали, Қамчи, Қизил Пилол свиталарини ва қуйи бўр бўлимидан Лоғон, Мўён свиталарини ажратди. Бўр системасининг биринчи ярмида ҳамма платформалар қуруқлик бўлган ва континентал жинслар, геосинклиналларда денгиз чўкинди жинслари тўпланган. Сезиларли чўкишлар бўлмаган. Бўр системаси иккинчи ярмидан бошлаб охиригача жуда катта ва узлуксиз чўкишлар содир бўдди. Натижада Ер тарихида энг катта денгиз трансгрессияси вужудга келган. Шарқий Европа, Шим. Америка, Африка ва Австралия платформаларининг кенг майдонлари сув остида қолади. Бўр системаси охирига келиб тектоник ҳаракатларнинг фаоллашиши натижасида денгиз ва сув ҳавзалари майдони қисқарган. Ер пустила бурмаланишни келтириб чиқарувчи ҳаракатлар асосан Тинч океанни ўраб турувчи геосинклиналь минтақада рўй беради. Бўр системаси ўрталарида Шарқий Осиёда Верхоян — Чукотка ўлкасидан то Ҳиндихитойгача бурмаланиш жараёни тугайди. Бўр системаси охирига келиб Америкада бўлиб ўтган тектоник ҳаракатлар Анд тоғларининг шарқий ярмини ва бурмаланган Қояли тоғлар ўлкаларини ҳосил қилган. Бўр системаси еда йирик ер ёриқлари ҳосил бўлди. Бўр системасининг иккинчи ярмида вулкан жараёнларининг фаоллашиши кузатилади. Ҳиндистон я. о. да жуда кўп лавалар оқиб чиқиб трапп қопламлари, Шим. Шарқий Осиёда нордон ва ўрта асосли лавалар, Жан. Америкада муттасил отилиб турган вулканлар, Африка ёриклари бўйлаб жуда кўп дайка ва штоклар таркиб топади. Бўр ётқизиқлари Шим. ва Жан. ярим шарларнинг ҳамма қитъаларида тарқалган. Бурғилаш орқали денгиз тубидаги ёш қопламлар тагидан ҳам топилган. Бўр системаси жинслари Шарқий Европа платформасида ва Карпат, Қрим, Кавказ тоғли вилоятларида, Сибирь платформасида ва б. жойларда кенг тарқалган. Ўрта Осиёда Бўр системаси юқори бўлими жинслари жуда кўп учрайди. Қуйи Бўр системаси еда денгиз чўкиндиларидан қумалевритгилли қатламлар кўп бўлиб, айрим жойларда қалин оҳактош қатламлари ҳосил бўлган. Юқори Бўр системаси айрим регионларда карбонатли чўкинди уюмлари, айниқса ёзув бўри, бўрсимон оҳактошлар ва мергеллар кўп тўпланади. Арид иқлимли ўлкаларда қизил ранг гйпели, тузли қатламлар, нам гумид иқлимда чучук сув кўлдельта ва кўмирли қатламлар тўпланган. Бўр системасининг органик дунёси хилмахил. Умуртқасиз ҳайвонлардан аммонитлар ва белемнитлар кенг кўламда ривожланди; шунингдек рудистлар, иноцерамлар ва б. яшаган. Фораминифералар ичида пелагик ва денгиз тубида яшайдиган йирик шакллари пайдо бўлади. Умуртқалилардан баҳайбат рептилиялар кўпчиликни ташкил қилади. Шунингдек, суякдор балиқлар, тишли қушлар яшайди. Ихтиозаврлар (қуйи бўр охиригача) ва плезиозаврлар яшашни давом этади. Юқори Бўр системаси денгиз калтакесакларидан уз. 12 м га етадиган мезозаврлар пайдо бўлади. Бўр системаси охирига келиб кўпчилик рептилиялар, аммонитлар, белемнитлар, иноцерамлар, рудистлар, динозаврлар, плезиозаврлар ва б. қирилиб кетади. Бўр системаси ўсимлик дунёси юра давридагилар каби бўлиб, асосан очиқ уруғлилар ва папоротниксимонлар ўсган. Неокомда биринчи марта ёпиқ уруғлилар пайдо бўлиб, альб вақтига келиб купайиб кетди ва давр охирига келиб катта майдонни эгаллади; шунинг билан бирга усимлик дунёсининг ривожланишида янги кайнофит босқичи бошланди.
Бўр системаси ётқизиқлари билан тошкўмир, қУнғир кумир, туз, чўкинди темир рудаси, оҳактош, бур, нефть, газ, боксит, цемент материаллари, олтин, кумуш, қалай, қўрғошин, симоб ва б. нинг йирик конлари боғлиқ. Гипс (Марказий Осиёда), фосфорит, кумир (Сибирь ва Узоқ Шарқда), боксит (Урал, Қозоғистонда), нефть, газ, трепелл, фосфорит, боксит (Украинада), нефть ва газ конлари, минерал сувлар, оҳактош, гипс, фосфорит, безак тошлар, кизил ранг типли қумтошлар ва б. (Ўзбекистонда) бор. Шаркий Осиё ва бурмаланган Кордильера вилоятларида Бўр системаси ётқизиқларида олтин, кумуш, қалай, қўрғошин, симоб ва б. конлар топилган.