БЎР — бўш цементланган чўкинди тоғ жинси. Бўр бўр даври илиқ денгиз ҳавзаларининг 30—500 м ва ундан чуқурроқ жойларида кокколитофорид (70 — 90%) ва фораминифера (20% гача) микроорганизмлари қолдиқларидан ҳосил бўлган. Ранги оқ. Гил ва қум қўшимчалари Бўрга сарғиш ёки кулранг туе беради. Бўрда кремний, пирит ва фосфорит ғуддалари учрайди. Камданкам Бўрда моллюскалар чиғаноқлари, мшанка, денгиз типратиканлари, маржон ва б. скелетлари учрайди.
Бўр мезозой эраси бўр даври жинсларида кўп учрайди. Украина (Донецк ҳавзаси), РФ (Курск, Воронеж вилоятлари), Қозоғистонда (Манғишлоқ) кўп.