БЎЙИНЧА

БЎЙИНЧА — 1) отулов абзали. Иш ҳайвони (мас, от)ни аравага, жувозга, қўшга қўшганда от бўйнига кийдириб қўйиладиган абзал. Б. хомутини кўтариб тургани учун унинг от бўйнини қисиши ёки оғритишидан саклайди, отнинг аравани тортишига қулайлик туғдиради. Бўйинча тайёрлаш усули: қўға (ичи ғовак ва юмшоқ ўсимлик)ни намлаб, бир-бирига ўраб, чала Бўйинча шаклига келтирилади. Буни такбас (такбас тортиш) дейилади. Такбаснинг сиртига қўға резгилар қўйилиб, устидан яна қўға ўралади. Бу иш юз ўраш деб юритилади. Сўнг устидан авра (теридан) ва астар (кигиздан) қопланади. Бўйинчанинг пастки қисми (2 учи) кал лак дейилади. От аравага қўшилганда 2 каллакни бўйинча боги билан сиқиб боғлаб қўйилади. Бўйинчанинг от бўйнида турадиган қисми кипт (ўзак), каллак ва кипт оралиғи чиғаноқ дейилади. Бўйинча 2 хил: а) юмалоқ (ёрма) Б. (бу қад. бўлиб, огир бўлгани сабабли 20-а. биринчи чорагидан бошлаб ишлатилмайди); б) кучан Б. (бу ихчам ва енгил бўлиб, ҳозир ҳам ишлатилади); 2) кулолчиликдаги нақш тури. Бу нақш тўғри, сўнгра арраарра чизиқли, сўнг яна тўғри ҳамда арраарра чизиқли (шу тариқа икки томондан мувозий давом этадиган) шакллардан иборат. Арра чизиқлар бир-бирига кетмакет келиб, сиртидан қарагаида Бўйинча шаклига ўхшайди. Бўйинча нақш ўзбек кулолчилигида қўлланилади.