БЭР Карл Максимович

БЭР Карл Максимович [1792.17(28).2, Эстляндия 1876.16. (28).1, Тарту] — табиатшунос, эмбриология асосчиси Россия геогр. жамоатини тузувчилардан бири. Бэр жўжалар эмбриогенезини (1829, 1837), баликлар, амфибиялар, судралиб юрувчилар ва сут эмизувчиларнинг эмбрионал ривожланишини текширган. Эмбрионал ривожланишнинг муҳим босқичи — бластулаяа тафсифлаган. Тип, синф, туркум, оила, уруғ ва тур белгилари эмбрионал ривожланиш жараёнида биринкетин намоён бўлишини аниклаган. Сут эмизувчиларнинг тухум ҳужайрасини кашф этиб, нотўғри тушунчаларга чек қўйган. Умуртқалиларнинг барча асосий аъзолари — хорда, бош ва орқа мия, кўз, юрак, айириш аъзолари, ўпка, овқат ҳазм қилиш йўли ва б. ни тадқиқ қилиб, уларнинг ривожланиш жараёнини тушунтириб берган. Бэр Новая Земля о. ни, Каспий денгизини тадқиқ қилган. Дарё қирғокларининг ювилиш қонуниятини тушунтирган (қ. Бэр қонуни).