БУҒДОЙ ДОНИ — қад. оғирлик ўлчови, қиймат жиҳатидан «арпа дони»га тенг, яъни ўртача 1Б. д. =0,0409512 г (қ. Арпа дони). Баъзи адабиётларда қиймати 0,048 ёки 0,05 г деб ҳам қабул қилинган. Бошқача номи гандум.