БУШМЕЙСТЕР

БУШМЕЙСТЕР, сурукуку (Lachesus mutus) — заҳарли илонлар тури. Чинқироқ илонлар оиласининг чўнқирбош випералар уруғига мансуб. Уз. 4,3 м, йўғонлиги одам сонидек, випералар ичида энг йириги ва заҳарлиси. Териси қизғишсариқ, орқа томонида ромб шаклидаги қатор қора нақшлари бор; қорни оқ ёки сарғишоқ, чиннидек ярақлайди. Жан. Америка ўрмонларида яшайди. У кўпинча соя ерларда кулча бўлиб ётади. Заҳар тиши 2,5 см ча, заҳари ўткир. Одамга ташланади. Тухум қўйиб кўпаяди. Турли жониворлар билан озиқланади.