БУХОРО-ТОШКЕНТ-БИШКЕК-ОЛМАОТА ГАЗ ЙЎЛИ — Бухоро (Муборак)дан бошланиб Олмаота ш. да тугайди. Уз. 1324 км. 1964—65 й. ларда курилган. 530—1220 мм ли қувурлар ётқизилган. Газ йўли 2, айрим жойларда 3 изли қилиб курилган. Ўзбекистоннинг жан. ва ғарбидаги конлардан олинадиган газни Ўзбекистондаги, шунингдек Қирғизистоннинг шим. ва Қозоғистоннинг жан. даги истеъмолчиларга етказиб беришга хизмат қилади. Лойиҳа қуввати йилига 28 млрд. м3. Бу газ йўлининг Ўзбекистон ҳудудидаги қисмини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда (2000).