БУХОРОЙИ ШАРИФ (Шарофатли Бухоро) — қад. Бухоронинг кенг тарқалган номларидан бири. Ўрта асрларда жаҳондаги 7 шаҳар: Макка, Мадина, Қуддус, Бухоро, Бағдод, Дамашқ, Мозори Шарифга линий марказ сифатида шуҳрат қозонганликлари учун «Шариф» унвони берилган эди. Бухоро қадимдан турли номлар билан аталиб келган (к, Бухоро). Айниқса, Араб халифалиги ва сомонишар даврида шаҳар юксалган. Бухоронинг номларидан «Фохира» («Фахрли шаҳар») атамаси Наршахийнинт таърифи бўйича, ислом динининг барқарорлиги йўлида қон тўккан шаҳидлар шарафига нисбат қилиб берилган. Шаҳар исломни тарғиб қилиш ва қарор топтириш йўлида ҳам муҳим роль ўйнаган. Бухородан исломият ва ҳадис илмларининг йирик тарғиботчилари ва таснифчилари (Имом Бухорий ва б.) етишиб чиқди. И слом ҳуқуқшунослигининг Бухоро мактаби ташкил топди. Бухоронинг ислом дини, мусулмон ахлоқи, маданияти ва ҳукуқшунослигининг Шаркдаги кучли марказларидан бирига айланиши туфайли унга 9-а. бошларидаёқ «Қуббат улислом» — «Ислом динининг гумбази» деган сифат ҳам берилади. Наршахийнинг гувоҳлик беришича, машҳур фиқҳшунос (ҳуқуқшунос) олим Хожа имом Абу Хафси Кабир Бухорий туфайли Бухоро «Қуббат улислом» деб аталган.
Ўрта асрларда Бухоро фақат исломиятдагина эмас, балки илму маърифат ва маданият тарқатишда ҳам Мовароуннаҳрда йирик марказ сифатида шуҳрат топди. Бухорода турли асрларда бино қилинган 200 га яқин мадрасаларда ўз даврида минглаб толиби илмлар диний ва дунёвий билимларни олиб, бутун Ўрта Осиё бўйлаб зиё тарқатганлар. Шайх Сайфиддин Боҳарзий фаолияти туфайли Бухоронинг шухрати ислом оламида яна ҳам кўпроқ тарқалди. Шу сабабли 13-а. дан бошлаб унга яна бир сифат — «шариф» сўзи қўйилиб, у Бухоройи шариф, яъни Шарофатли Бухоро номи билан юритиладиган булди. Бухоро ҳукмдорлари томонидан «Зарби Бухоройи шариф», яъни»Бухоройи шарифда зарб этилган» деб битилган тамғалар билан олтин ва кумуш тангалар ҳамда мис чақалар ишлаб чиқарилган.
Мирзо Улугбек томонидан Бухорода Чорсу майдонида қурдирилган мадраса дарвозасида ҳатто арабча «Илм олмакка интилиш ҳар бир муслим ва муслима учун қарзу фарздир» деган сўзларнинг ўйиб ёзилиши, ўрта асрларда, айниқса темурийлар даврида илм ва маърифатга бўлган ижобий муносабатнинг ёрқин далилидир.