БУХОРО ДАРВОЗАЛАРИ

БУХОРО ДАРВОЗАЛАРИ — Бухоро ш. даги тарихий дарвозалар. Бухоро ўрта аср шаҳар қурилиши анъаналари асосида бунёд этилган бўлиб, 3 қисм: арк, шаҳристон ва рабоддан иборат бўлган. Бухоро аркиця 2 дарвоза бор эди. Ғарбий дарвоза — Регистон, Алаффурушон ёки Сомонфурушон, Шарқий дарвоза — Гўриён деб юритилган. Шаҳристонда эса 7 дарвоза бўлиб, улар шаҳарнинг 4 томонида жойлашган. Шаҳристон шим. да Ҳақ (РоҳХуфра), жан. да Атторон (Боб улМадина) ва Оҳаниён (Темирчилар), шарқида Нав (Hyp), ғарбида эса Куҳандиз, Муҳра (Бани Асад) ва Бани Саъд дарвозалари бўлган. Атгорондан Хуросонга, Ҳақ Роҳдан Самарқандга, Hyp (Нав) орқали эса Насаф (Қарши) томонга йўллар кетган. Қолган 4 та дарвоза орқали подшоҳ қароргоҳи — аркка борилган. Рабод атрофида дастлаб ички девор, 849—850 й. ларда ташқи девор бино қилиниб, унинг 11 дарвозаси бор эди. Ички деворнинг дарвозалари шим. да Бобул Ҳадид, Самарқанд ва Муғон, жан. да Пули Сувайк, Абдуҳошим Каноний, Рухба, Моҳ, ғарбида Дарвозача, Форжак, шарқида Пули Абдулҳасан ва Моҳ дарвозалари жойлашган. Рабод ташқи девори битганидан сўнг унинг шим. да Навбаҳор, Самарқанд ва Рив, шарқида Мардикушон, Калобод ҳамда ғарбида Ромитан, Форжак, Қўшанж номли дарвозалари бўлган.

Бухоро узоқ тарихи давомида бир неча бор урушлар натижасида вайрон қилинган. Айниқса, қорахонийлар б-н сомонийлар ўртасидаги курашлар даврида, Чингизхон ҳужуми оқибатида шаҳар девор ва дарвозалари бузиб ташланди. 16-а. да шайбонийлардан Абдуллахон II даврида Бухоро атрофи янги девор билан ўраб олинди ва дарвозалар қурилди. Тарихий даврлар ўтиши билан Бухоро дарвозаларини номлаш ҳам ўзгариб борди. 19-а. ўрталарига келиб Бухоро дарвозалари: Саллахона, Қавола Маҳмуд, Қарши, Баҳовуддин, Файзобод, Самарқанд, Имом, Ўғлон, Талипоч, Ширгирон, Қоракўл номлари билан юритилган. 20-а. бошларида Бухоро ш. нинг дарвозалари қуйидагича номланган: шаҳарнинг шим. да Имом ва Самарқанд, жан. да Шайх Жалол, Намозгоҳ ва Саллахона; шаркида Мозор ва Қарши; ғарбида Ўғлон, Талипоч, Ширгирон ва Қоракул. 1920 й. кузида шўро мустабидларининг Бухоро босқинида, ўнлаб обидалар қатори Бухоро дарвозалари ҳам катта шикает кўрди, кўплари бузиб ташланди, ёндирилди ва йўқотилди. Ҳоз. кунда Қоракўл ва Талипоч дарвозалари ўтмиш ёдгорлиги сифатида бир қадар сақланиб колинган.

Ад.: Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1966.