БУХОРО АХБОРИ

«БУХОРО АХБОРИ» — БХСР ҳукумати газетаси. 1920 й. 9 сент. дан 1923 й. июлгача ўзбек тилида чиққан. Адади 3000. Газ. Бухоро жадидларининг минбари бўлиб, миллий мустақилликка эришиш, мамлакатда буржуадемократик ўзгаришларни амалга оширишни тарғиб қилган. «Бухоро ахбори» да Бухорода виждон эркинлигини таъминлаш, миллий ҳукумат ва миллий қуролли кучларга таяниш, рус қизил қўшинларини Бухоро ҳудудидан олиб чиқиб кетиш ва б. сиёсий ҳамда иқтисодий масалалар кўтарилган. Газ. 1923 й. июлда Шўро ҳокимияти томонидан тақикланган. Газ. га Фитрат, Чўлпон, Саид Аҳрорий, Зиё Усмоний, Қори Йўлдош ва б. муҳаррирлик қилган. 1923 й. сент. дан «Озод Бухоро» номи билан чиқа бошлаган (яна қ. «Бухоронома»).