БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ — бухгалтерия ҳисоботинн аниқ ҳисобот санасида якунловчи, маблағларнинг сарфланиши, манбаи ва мақсадини таърифловчи, жамловчи, умумлаштирилган жадвалда пул ҳисобида акс эттирувчи ҳужжат. Б. б. корхона, ташкилот, фирма ва б. хўжалик юритувчи субъектларнинг мулкий ҳолатини қиймат кўринишида таърифлаб беради. Бухгалтерия баланси умумлаштирилган жадвал шаклида корхонанинг мулклари таркибини, уларнинг жойлаштирилишини, манбаларини, маблағларнинг сарфланиши ва сафарбар этилишини ҳисобот санасида киймат жиҳатидан акс эттиради. Бухгалтерия баланси 2 қисмдан иборат бўлиб, чап томони актив, ўнг томони пассив деб аталади. Актив ва пассив бир-бирига тенг бўлади.