БУФФАЛО — АҚШнинг шим. шарқидаги шаҳар. НьюЙорк штатида. Эри кўли бўйидаги муҳим порт. Йирик транспорт йўллари тугуни, халқаро аэропорт бор. Аҳолиси шаҳар атрофи билан 1,2 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). АҚШ ва Канада орасидаги савдо муносабатлари Буффало орқали амалга оширилади. Буффало мамлакатнинг йирик саноат ва савдомолия маркази. Буффало саноатининг асосий тармоқлари: қора металлургия, металлсозлик, машинасозлик, кимё ва озиқ-овқат саноати. Олий ўқув юртлари, жумладан унт (1846 й. дан), Табиий фанлар жамияти музейи, ядро тадқиқотлари маркази, ОлбрайтНокс бадиий галереяси, шаҳар яқинида Ниагара дарёсига қурилган ГЭС бор. Буффалога 18-а. охири ва 19-а. бошларида асос солинган.