БУТУН ОЛАМ ТОРТИШИШ ҚОНУНИ

БУТУН ОЛАМ ТОРТИШИШ ҚОНУНИ, Ньютоннинг тортишиш қонуни — моддий зарраларнинг ўзаро тортишиши тўғрисидаги қонун; табиатнинг универсал қонуни. Массалари т1 ва т2 бўлган ва бирбиридан г масофада турган моддий зарраларнинг ўзаро тортишиш кучи ушбу формуладан топилади: Ғ= Gmlm2/ r2; бунда: G — гравитацион доимий. Моддий зарралар деганда ўлчамлари шу зарралар орасидаги масофадан анча кичик жисмлар, яъни моддий нуқталар тушунилади. Реал жисмларнинг ўзаро тортишиш кучини аниқлаш (ўлчамлари, шакллари ва зичликларини ҳисобга олган ҳолда) учун шу жисмлар шартли равишда парчаланадиган алоҳида майда зарралар жуфтлари орасидаги ўзаро таъсир кучларининг геометрик йиғиндисини топиш лозим. Демак, икки шар орасидаги ўзаро тортишиш кучини юқоридаги формуладан топиш мумкин экан (бунинг учун г сифатида шарлар маркази орасидаги масофани қабул қилиш лозим).