БОМИЁН

БОМИЁН, Бомикон, Бомйанна — Афғонистоннинг марказий қисмидаги қад. шаҳар, Бомиён вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 10 минг кишига яқин. Бомиён 1-а. да барпо бўлган, 7-а. да уни араблар фатҳ этган. 10—13-а. бошида Бомиён дастлаб ғазнавийлар, сўнг ғурийлар, кейин хоразмшоҳларга тобе бўлган. 1221 й. Б. ни мўғуллар вайрон қилган, 16-а. дан у бобурийлар тасарруфидабўлган. Бомиён 18-а. 2-ярмидан Афғонистон давлати таркибида.

Хитойлик сайёҳ Сюань Цзан ва араб тарихчилари келтирган маълумотларга кўра, Бомиён ислом дини кириб келгунга қадар буддизмнинт йирик маркази ҳисобланган. У ерда қоятошларни йўниб бунёд этилган ўндан ортиқ бутхона ўтмишда мавжуд бўлиб, уларнинг мингдан зиёд роҳиб (монах) лари бўлган. Бутхоналар ўйма нақшлар билан безатилган, уларга кўплаб эркак ва аёл қиёфасидаги тош санамлар ўрнатилган. Эркак қиёфасидаги санамлардан бирининг бўйи 53 м, аёл қиёфасидагиларидан бирининг бўйи эса 3S м. бўлган. Афғонистондаги Толибон раҳбарияти қарорига мувофиқ, мамлакатдаги исломиятга қадар яратилган моддиймаданий оби дал ар, шу жумладан Бомиён даги будда санамлари вайрон қилинган (2001 й. март).